Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади

Aslanov Jasurbek
29 окт 2025
ОФК расмий сайти футзал бўйича Осиё чемпионати қуръаси олдидан баъзи маълумотларни тақдим этди.

Маълумки, навбатдаги футзал Осиё чемпионати 2026 йилнинг 27 январь - 7 февраль кунлари Индонезияда бўлиб ўтади ва бунда Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади.

5 ноябрь куни ушбу мусобақага қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Маълумот сифатида ОФК саватчаларни келтириб ўтган. Осиё чемпионатида 16та терма жамоа итирок этади. 


1-саватча: Индонезия (мезбон, 23), Эрон (5), Таиланд (11), Япония (13).

2-саватча: Ўзбекистон (19), Вьетнам (26), Афғонистон (33), Ироқ (41).

3-саватча: Қувайт (43), Тожикистон (46), Саудия Арабистони (48), Қирғиз Республикаси (49).

4-саватча: Австралия (53), Ливан (54), Жанубий Корея (73), Малайзия (81).


Изоҳ: Жамоалар ФИФА рейтингининг 29 август ҳолатига кўра саватчаларга ажратилган бўлиб, қавс ичидаги рақамлар терма жамоаларнинг рейтингда тутган ўрнини билдиради.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia