Футзал. “Сўғдиёна” - “Қўқон-1912”. Ўйиндан кейинги фикрлар

Narzulla Saydullayev
9 июн 2018, 10:59
Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 11-турида “Сўғдиёна” “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилди ҳар иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонди.

Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” футзал жамоаси бош мураббийи Ойбек Абдурахмонов ўйин борасида ўз фикрлари билан бўлишди.

- Бугун йигитлар ирода кўрсатди. Оғир ўйин ўтказдик. Муҳими ғалаба қозондик. Рахбарият мавсумни 6 ўринда якунлашни вазифа қилиб белгилади. Давралар оралиғида жамоа таркибида катта ўзгариш қилиш ниятидамиз. Мақсад сари олға юрамиз. Бизни қўллаб-қувватлаётган клуб рахбариятига ва мухлисларимизга катта рахмат – дейди Ойбек Абдурахмонов.


- “Бухоро” жамоасига қарши ўйинда мағлубиятдан сўнг мухлислар қаршисида ғалаба қозонишимиз шарт эди. Машғулотларда хатолармиз устида ишладик ва бир жамоа бўлиб ўз ишқибозларимиз қаршисида ғалаба қозондик. Ишлашда давом этамиз.Жамоадошларимга рахмат - дейди "Сўғдиёна" дарвозабони Ойбек Акмалов.


 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcsogdiana.uz