UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  53 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  12 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Футзал. Қозоғистон, Россия ва яна тўрт жамоа Жаҳон чемпионатига чиқди Янгиликлар

Футзал. Қозоғистон, Россия ва яна тўрт жамоа Жаҳон чемпионатига чиқди

Кеча тунда Европа қитъасида футзал бўйича жаҳон чемпионатига борадиган бир қатор терма жамоалар номи маълум бўлди.

Мундиалга чиқиш учун плей-офф жавоб ўйинларида ўзларига керакли натижа қайд этган 6 жамоа Колумбияга борадиган бўлди.

Илк ўйинда сенсацион тарзда мағлуб бўлган Испания терма жамоаси ўз уйида йирик ғалабага эришди. Қўшниларимиз Қозоғистон терма жамоаси биринчи ўйинда дуранг ўйнаган эди. Кеча ўз уйидаги баҳсда Польшани 7:0 ҳисобида тор-мор этган қўшниларимиз Жаҳон чемпионатига чиптани қўлга киритишди.

Сўнгги йўлланма эгаси бугун Италия ва Венгрия ўртасидаги жавоб баҳсидан сўнг маълум бўлади.

Футзал. Жаҳон чемпионати саралаши.
Европа қитъаси.
Плей-офф. Жавоб ўйинлари

Испания - Словения 5:1 (Биринчи ўйин 0:1)
Украина - Словакия 5:1 (6:0)
Қозоғистон - Польша 7:0 (1:1)
Португалия - Сербия 2:1 (2:1)
Россия - Беларусь 2:2 (4:1)
Озарбойжон - Голландия 4:4 (5:1)

Италия - Венгрия 13 апрель (3:0)


Эслатиб ўтамиз, Колумбиядаги мундиал 10 сентябрь куни старт олиб 1 октябрь куни ўз ниҳоясига етади. Унда илк бор Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика