UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45ЖЧ-2022. Камерун – Бразилия 1:0 (матнли трансляция)  3 00:30Гвардиол қайси клубда ўйнашни хоҳлаётганини айтди  2 23:58ЖЧ-2022. Сербия – Швейцария 2:3 (матнли трансляция)  9 23:37Уругвай термаси 2002 йилдан бери илк марта Жаҳон чемпионатида гуруҳда қолиб кетди  3 23:18ЖЧ-2022. Сербия – Швейцария. Асосий таркиблар аниқ!  2 23:15ЖЧ-2022. Камерун – Бразилия: Жезус, Мартинелли ва Антони асосий таркибда  3 22:50Неймарнинг отаси ҳужумчи ЖЧ-2022 финалига қадар тикланишини айтди  2 22:31ЖЧ-2022. Қаҳрамонлик кўрсатиш навбати Жанубий Кореяга. Уругвай ва Гана уйга қайтади ("H" гуруҳи якунлари)  12 22:10ЖЧ-2022. Одатий ҳол, Осиё жамоаси Европа грандини мағлуб этди  130 22:10ЖЧ-2022. Уругвай Ганани мағлуб этган бўлса-да, плей-оффдан қуруқ қолди  34 22:05Olamsport: WBА рейтингидаги ўзбек боксчилари, Жасур Мирзамуҳаммедов жанг олдидан рақиби билан учрашди ва бошқа хабарлар  0 21:31Азар Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкин  2 21:14Криштиану Роналду жаҳон чемпионатида камида 20 та ўйин ўтказган 13-футболчига айланди  8 20:57Начо "Реал" билан янги шартнома борасидаги музокараларни тўхтатди  0 20:32Ван дер Варт немисларнинг Магурайри кимлигини айтди  3

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтни таслим этди, ярим финалдаги рақибимиз - Япония Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтни таслим этди, ярим финалдаги рақибимиз - Япония

Футзал бўйича Осиё чемпионати чорак финалидан ўрин олган Қувайтга ҳамда Ўзбекистон ўртасидаи баҳс якунланди.

Осиё чемпионати. Чорак финал

ЎЗБЕКИСТОН - ҚУВАЙТ 3:0

Голлар: Анасхон Раҳматов (Д.Раҳматов) 14, Даврон Чориев (И.Ҳамроев) 21, Ҳусниддин Нишонов 34.

Ўзбекистон (биринчи бешлик):  Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев

Захира: Рустам Умаров, Анасхон Раҳматов, Машраб Адилов, Суннат Жўраев, Дилшод Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Шахрам Фаҳриддинов, Давлат Ибрагимов

Кувайт: 1. Муҳаммад Алҳуазим, 2.Ҳамад Ҳаят, 6.Абдулраҳмон Алвади, 7.Абдулраҳмон Алтаваил, 14. Салоҳ Алфадҳел.

Захира: 2. Холид Абдуллоҳ, 3. Юсуф Алҳалифа, 4. Аҳмад Алфорси, 8. Нажиб Али, 9. Абдулраҳмон Алмосабеҳи, 10. Абдуелтеиф Алабаси, 12. Ҳамад Алавадҳи, 13. Али Алсаиф.


Рақиб жамоа ўйин тугашини кутиб ўтирмади ва жамоамиз вакилларини ғалаба билан табриклаб қўйишди.

40. Жамоамиз бугунги баҳсни ўта ишончли ўйнади. Кейинги босқичдаги рақибимиз Япония бўлади.

37. Ярим финалга чиқишимизга 3 дақиқадан кўпроқ вақт қолди.

34. ГОООЛ! 3:0! Кўпчилик бўлиб ҳужум қилаётган мезбонлар тўпни олдиришди ва жамоамиз тезкор қарши ҳужум бошлади. Рақиб посбони дарвозасига қайта олмади, дарвозани беркитган ўйинчи эса Нишоновнинг зарбасини қайтаришга ожизлик қилди.

32. Нишонов узоқ масофаданчап оёқда кучли зарба берди, бироз ноаниқ.

30. Ўйин шундай давом этаверса вакилларимиз тез орада учинчи голни ҳам уришади.

29. Кувайтнинг кўпчилик бўлиб олдинга ўтиши ҳам фойда бермаяпти. Бу турнирда бизга фақат Эрон жиддий муаммо туғдириши мумкин экан.

27. Элибоееев! Рақиб дарвозабонсиз ўйнаётган бир пайтда вакилларимиз тўпни олиб қўйишди. Элибоев тўпни олиши билан дарвозаг азарба берди, бироз аниқлик етишмади.

24. ТЎЛҚИНООВ! Элбекнинг бурчакка яқин жойдан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади, акс холда ҳисоб 3:0 бўларди.

22. Кутилмаганда кувайтлик футзалчининг мазаси қочиб қолди. Такрорий лавҳаларда унга вакилимиз нозик тегиб қўйгани кўринди. Мезбонларнинг жарима зарбасини терма жамоамиз вакиллари бутун жамоа бўлиб қайтаришди.

21. Иккинчи бўлим бошланди ва ГОООЛ! ЧОРИЕЕЕВ! Даврон Чориев жамоадоши билан девор услубида ўйнаб, тўпни қайтариб олди ва рақиб дарвозасининг узоқ бурчагига кучли ҳамда аниқ зарба бериб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

- Биз қайтдик ва бир неча сониялардан сўнг Ўзбекистон ҳамда Кувайт терма жамоалари ўртасидаги футзал бўйича Осиё Кубоги чорак финал баҳсининг иккинчи бўлими бошланади.

ТАНАФФУС! 1:0

20. Чориев яна бир бор тўпни дарвозабон устидан ташлади, аммо сўнгги паллада посбон тўпни қўли билан уриб юборди.

20. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаси. Тўп бизникиларда.

18. Кувайт ўйновчи дарвозабон билан ҳаракатланяпти, ҳозирча  рақиб фақат узоқдан бериладиган зарбаларга кучи етмоқда.

16. Чориев Кувайт дарвозабонини алдаб ўтди ва зарба берди, афсуски тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди.

15. Дарвон Чориев тўпни олиб қўйди ва тезкор қарши ҳужумни бошлаб берди, аммо вакилларимиз унга бироз кечикишди.

14. ЧОРИЕЕЕВ! Дарвоннинг марказдан берган зарбасини Кувайт посбони қийинчилик билан қайтарди.

14. ГООООЛ! Бурчакдан ҳаволатиб узатилган тўпни Анасхон Рахматов дарвозага кучли зарба билан жойлаб қўйди!

11. Ропиев рақиб дарвозабони узатган тўпни илиб кетишига оз қолди.

10. Ропиев кутилмаганда ҳаводан келаётган тўпга ноодатий тарзда тегди ва тўп дарвозабонимизга кетди, Элибоев ўзини йўқотмади ва тезда хавфни узоқлаштирди.

10. Тайм аут, Кувайт терма жамоаси устози 1 дақиқалик танаффус олди.

7. Жарима зарбаси, рақиб футзаличимизга нисбатан хавфли ўйнагани учун хуштак чалинди.

6. Жамоамизнинг навбатдаги ҳужумига бироз омад етишмади.

2. Навбатдаги зарбааа! Нишоновнинг бу сафарги зарбаси аввалгисиданда хавфли чиқди. Тўп тўсинга тегиб қайтди.

2. Зарбааа! Нишонов бурчакка яқин ҳудудда тўпни дарвозабон устун ошириб, гол уришга ҳаракат қилди, афсуски зарба ноаниқ бўлди.

1. Футзалчимиз жароҳат олди, терма жамоамиз шифокори унга тиббий ёрдам кўрсатяпти.

1. Ярим финал учун баҳс бошланди. Бизникилар оқ, Кувайт кўк рангли либосда ҳаракат қилишади.

- Рустам Умаров жамоа сардори сифатида қуръада иштирок этиб,тўп ва дарвозани рақиб билан бўлишиб олишди.

- Ассалому алайкум ҳурматли футзал ва футбол мухлислари. Бугун терма жамоамиз Қувайтда ўтаётган футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финалида мезбон мамлакат вакилларига қарши майдонга чиқишади. 

Рейтинг: +31   

Фикрлар

+12   
04 окт 23:44:50
bbb
Японларни хам эпласа булади. Факат масала Эронда. Улар чатакда куспурушлар
+6   
04 окт 23:51:25
Bekzod Sharipov
Quvayt tan berdi. Muxlislari ham. Katta hurmat ko'rsatishdi O'zbekistonga. Faxrlanib ketdim O'zbekistonim. Alhamdulillah. Rahmat futzalchilarimizga, murabbiylarimizga, rahbarlarimizgayam.
+3   
04 окт 23:59:58
TeMuR1994
yaponiyaxam ozini qiynamay oq sochiq tashab qoyaqosin
+3   
04 окт 23:44:51
Ойбек Янгиер
Quvaytliklar tushundi, Uzbekiston bilan o'ynash ularga Emma's ekanligini. Shunning uchun ham vaqt tugamasidan mag'lubiyatni tan oldi. OLGA' UZBEKISTAN!
+3   
04 окт 23:43:24
zohid9100
Gap yoʻq quvayt vaxt tugamasdan tan berib tabrikladi olgʻa UZB
+3   
04 окт 23:38:32
Jasur Bektoshev
Дарвозабонимиз ишончли кўз тегмасин
+3   
04 окт 22:22:20
Muhammadxon Mamatov
Эронга рақиб битта бўлса у ҳам бизди жамоамиз шекилли
+2   
04 окт 23:34:59
Muhammadxon Mamatov
3-0 дан кн энди хотиржам бўлди одам яшанглар
+2   
04 окт 22:49:09
admin
Allox qullasin
+2   
04 окт 22:04:10
Абдурахмон Вахобов
Биз УЗБЕКИСТОН халки сизлар билан ОЛГА йигитлар.АЛЛОХим узи кулласин ИЛОХИМ.
+2   
04 окт 21:59:07
Fazliddin Yodgorov
Ssilka beringlar
+1   
05 окт 00:12:14
Jasur Bektoshev
TeMuR1994 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
afsus oshanda darvozabonsiz oynaganmizda shuning uchun yutqazdik qarib ketgan umarov bir boydi erkatoyi
Ёш ўтган сари реакция хам пасайган, Фикримча Умаров ТЖ учун кўп мехнат қилганш.,
+1   
04 окт 23:59:54
The slave of Allah
Eron, O'zbekiston, Yaponiya, Tailand futzalda Osiyoning eng kuchli 4 lik jamoasidir.
Eng munosiblar chiqishdi
+1   
04 окт 23:43:14
Jasur Bektoshev
Хурмат учун Қувайтга алохида рахмат
+1   
04 окт 23:04:57
Holis
Акалар айтдимку Давронни сукманглар деб . Йигитлар бушашманглар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика