Футзал. Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки ўйинда БАА термасини мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
2 ноя 2017, 19:49
Аввал хабар берилганидек, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун БАА термасига қарши дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Учрашув 5:4 ҳисобида вакилларимиз ғалабаси билан якунига етди.

Терма жамоамиз таркибида голларга Машраб Одилов (2та), Анасхон Раҳматов (2та) ва Фарҳод Абдумавлоновлар муаллифлик қилишди.

Футзал. Ўртоқлик учрашуви.

“Шаржа” спорт мажмуаси, Шаржа

БАА - Ўзбекистон 4:5

ГОЛ
: М.Одилов 2та, А. Раҳматов 2та, Ф. Абдумавлонов.

Эртага Ўзбекистон футзал терма жамоаси БАА термасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:30да “Шаржа” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com