UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  0 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  3 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  5 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1

Футзал. Ўртоқлик ўйини. Беларусь – Ўзбекистон - 4:2 Янгиликлар

Футзал. Ўртоқлик ўйини. Беларусь – Ўзбекистон - 4:2

Кеча оқшом футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Минск шаҳрида Беларусь терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

“Мапид” спорт мажмуасида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўртоқлик учрашуви
Беларусь – Ўзбекистон 4:2
Голлар
: - Ж.Аноров 2 та

Ўзбекистон (Биринчи бешталик): Рустам Умаров, Константин Свиридов, Фарҳод Абдумавлонов, Дилшод Раҳматов, Дилшод Ирсалиев.
Клим Тюгаев, Жавлон Аноров, Даврон Чориев, Андрей Шлема, Илҳом Ҳамроев, Нодир Элибоев, Феруз Фахриддинов, Жамолиддин Шарипов, Суннат Куралов, Даврон Абдураҳмонов.


Бу икки терма жамоа ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви бугун Борисов шаҳрида ўтказилади. Ўртоқлик учрашувлари ҳар икки терма жамоа учун жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи қитъа чемпионатларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг саралаш гуруҳ босқичида Саудия Арабистони, Ливан ва Қирғизистонга қарши майдонга тушади. Беларусь терма жамоаси эса Европа чемпионатининг саралаш гуруҳ босқичида Хорватия (10 декабрь), Озарбайжон (11 декабрь) ва Швеция (13 декабрь) билан ҳисоб-китоб қилади.

Европа чемпионатининг финал босқичи Хорватиянинг Осиек шаҳрида ўтказилади. Осиё чемпионати эса 10-21 февраль кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, эртага терма жамоамиз делегацияси Минск шаҳридан Москвага, у ердан Доҳага йўл олади. 5-10 декабрь кунлари Қатар пойтахтида йиғин ва иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика