UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55"Челси" "Бетис"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Конференциялар лигасида ғолиб чиқди!  28 01:45U21 биринчилиги. "Сўғдиёна" "Бухоро"ни, "Навбаҳор" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  1 01:01Килиан Мбаппе "Реал"даги биринчи мавсумини баҳолади  4 23:31Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияга қарши ўйин олдидан йиғинларни бошлади  1 22:47“CAFA U-17 Championship 2025”. Ўзбекистон ўсмирлари Эронга қарши фантастик камбэк қайд этиб, финалга йўл олишди!  10 22:24Ямал "Барса" сафида 2031 йилгача ўйнайди! Супер юлдузнинг янги шартномаси ҳақида (мутолаа учун)  8 21:49"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб олишни истамоқда. Футболчи ҳам рози  2 21:25Лаутаро Мартинес "Барселона"га қарши жароҳат билан ўйнаганини айтиб берди  2 21:02Миллий терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлидаги охирги йиғинни бошлади  6 20:42"Ман Юнайтед" Малайзиядаги йиғинда Жануби-Шарқий Осиё юлдузлар жамоасига ютқазди  2 20:20Марадона мухлислари футболчининг ўлимида айбланаётган шифокорга ҳужум қилишди  3 20:05Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ   6 19:45Игорь Сергеев: "Астойдил тайёрланамиз ва шунга монанд жанг қиламиз"  27 19:35Ислом Тўхтахўжаев: "БААдан байрамона кайфиятда қайтиш насиб қилсин"  12 19:25Францияга қарши ўйнайдиган Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2008. "Қиролнинг қайтиши" Янгиликлар

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2008. "Қиролнинг қайтиши"

Шу йилнинг 10 сентябридан 1 октябрига қадар Колумбияда футзал бўйича саккизинчи Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Унда тарихда биринчи маротаба Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Бугундан бошлаб шу кунга қадар ўтказилган барча мундиаллар ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.

ЖЧ-2008



Мини футбол бўйича олтинчи Жаҳон чемпионати Бразилияда ўтказилган. Унда мезбонлар ўзларининг тўртинчи чемпионликларини нишонлашган.

Пауло де Оливейра бошчилигидаги Бразилия ўз майдонида ўтган мусобақада барча рақибларини тор-мор келтиришади. Биринчи ва иккинчи босқичнинг 7 ўйинида рақиблар дарвозасига 58та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан бор йўғи 4 бор тўп олиб чиқишади.

Финалда эса чарм тўп "сеҳргарлари" ўзларининг азалий рақиблари Испанияга қарши кураш олиб боришади. Бу Фалкао жамоадошлари асосий вақтда юта олмаган ягона ўйинга айланади. 6 метрлик масофадан пенальтилар сериясида эса 10 мингдан зиёд мухлис қаршисида Бразилия аввалги икки мундиалдаги мағлубиятлар учун ўч олади - 4:3, Жаҳон кубоги Бразилияда қолади.

Шахсий совринларнинг деярли барчасини бразилияликлар йиғиштириб олишди. Фақатгина мусобақа тўпурари номи асли бразилиялик бўлган Россия терма жамоаси аъзоси Пулига насиб этади (16 гол). Фалкао эса 15та гол билан иккинчи бўлади. Лекин, Фалкао мундиалнинг энг яхши футзалчиси дея эътироф этилади.

Ушбу мусобақанинг яна бир эътиборга молик жиҳати Осиё футзалининг афсонаси Эрон терма жамоаси аъзоси Воҳид Шамсаи чемпионатда ўз ўйини билан барчанинг диққатини тортади ва Жаҳон чемпионатининг энг кучли 10 футзалчиси сафига киритилади. Унинг жамоадоши Мустафа Назари эса бразилиялик Тиагодан кейин мундиалнинг энг яхши дарвозабони номинациясида иккинчи поғонадан жой олади.



ЖЧ-2008, Финал
19.10.2008, "Гинасио Мараканазинью" спорт саройи
Бош ҳакам: Фабиан Лопез (Колумбия)
Мухлислар: 10082

Бразилия - Испания 2:2 (пен. 4:3)
Голлар:
Маркиньо 24, Винисиус 36 - Торрас 27, Альваро 38

Бразилия (биринчи бешлик): Тиаго, Габриэль, Шумахер, Ленисио, Маркиньо.
Захира: Франклин, Рожерио, Ари, Кико, Винисиус, Ветао, Фалкао, Вилде, Карлиньос.

Испания (биринчи бешлик): Амадо, Эсеверри, Хави Родригес, Кике, Марсело.
Захира: Хуанхо, Кристиан, Ортиз, Торрас, Фернандао, Алваро, Андреу, Борха, Даниэль.

Огоҳлантиришлар: Франклин 7, Шумахер 17 - Х.Родригес 11

Видео

ЖЧ-2008 финали, TAS-IX эмас





Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2008
Ўтказилган жойи:
Бразилия
Ўтказилган шаҳарлар: 2 (Рио-де-Жанейро, Бразилиа)
Ўтказилган санаси: 30 сентябрь - 19 октябрь, 2008 йил
Иштирокчилар: 20 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 292161 (ҳар ўйинга 5217)
Урилган голлар: 387 (ҳар ўйинга 6.91та гол)
Тўпурар: Пула (Россия, 16та гол)
Энг яхши ўйинчи: Фалкао (Бразилия)
Энг яхши дарвозабон: Тиаго (Бразилия)
"Fair-Play" соврини: Испания

Совриндорлар
Чемпион
- Бразилия
Иккинчи ўрин - Испания
Учинчи ўрин - Италия
Тўртинчи ўрин - Россия


Толибжон Қосимов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика