Футзал. Жаҳон чемпионати иштирокчиларининг асосий "қуроллари"
23 авг 15:51
Янгиликлар
Футзал. Жаҳон чемпионати иштирокчиларининг асосий "қуроллари"
Мазкур турнирда дунёнинг энг кучли футзалчилари иштирок этади. Шу муносабат билан иштироки жамоаларнинг асосий ўйинчилари бўлиши кутилаётган футзалчилар билан танишамиз.
"A" гуруҳи
Ўзбекистон
Ўзбекистон мезбон сифатида жаҳон чемпионатида иштирок этишига қарамай, Осиё чемпионатида учинчи ўринни эгаллади. "Оқ бўрилар" ўз тарихида учинчи маротаба мундиалда иштирок этади ва 2021 йилдаги натижасини яна-да яхшилашга ҳаракат қилишади.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Дилшод Раҳматов
Ҳусниддин Нишонов
Аброр Ахметзянов
Мазкур футболчилар жамоанинг сўнгги вақтларда учрашувларида асосий ролларни ўйнамоқда. Уларнинг кўзга кўринишида жамоадошларининг ҳам ўрни бениҳоя. Раҳматов улкан маҳорат эгаси саналса, Нишонов ҳам етарлича тажрибага эга бўлиб улгурди. Аброр Ахметзянов эса жамоанинг ёш ва шижоатли кашфиётларидан ҳисобланади. Турнир давомида мазкур футзалчилардан кўп нарса кутилади.
Нидерландия
Нидерландия 1989 йил ўтказилган илк жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Аюб Бухари (Нидерландия терма жамоасининг УЕФА саралаш босқичидаги энг яхши тўпурари)
Карим Моссауи
Мануэль Куейк
"Лоларанглилар" Финляндияга қарши Европа қитъаси плей-офф ўйинида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. "Учар голландлар" яхши таркибга эга ва улар яна ўз маҳоратини кўрсатишга ҳаракат қилишади.
Парагвай
Парагвай жорий йил Америка кубогида тўртинчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. La Albirroja (оқ ва қизиллар) 7 маротаба мундиалда қатнашиб, 2016 йил чорак финалга қадар етиб борган.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Дамиан Мареко
Хавьер Салас
Алан Рохас
Салас саралаш босқичида Парагвайнинг асосий фигураси бўлиб келди ва турнирда ҳам муҳим роль ўйнаши кутилмоқда.
Коста-Рика
Коста-Рика ҳозирга қадар 5 маротаба мундиалда иштирок этган, бироқ жамоа турнир тарихида атиги 4 та ғалабага эришган. Шимолий Америка мамлакати мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўз рекордини яхшилашга уриниб кўради.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Минор Кабальета (2024 йилги CONCACAF чемпионатида 4 та гол)
Милинтон Тижерино (2024 йилги CONCACAF чемпионатида 3 та гол)
Диего Чаваррия
2016 йил нимчорак финалга чиқишни уддалаган Коста-Рика етакчилари билан ҳеч бўлмаганда, энг яхши натижасини такрорлашга уриниб кўради.
"B" гуруҳи
Бразилия
Бразилия жаҳон чемпионатида энг кўп чемпион бўлган жамоа ҳисобланади. "Пентакампеонлар" беш маротаба бош совринни қўлга киритиб, мазкур номга эга бўлган. Бироқ "Seleção" сўнгги титулга 2012 йил эришган.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Диего Зуффо (Бугунги кунда дунёнинг энг тажрибали ва моҳир ярим ҳимоячиларидан бири)
Пито (дунёнинг энг яхши таянч ўйинчиларидан бири)
Леандро Лино
Бразилия жаҳон чемпионатлари тарихида бор-йўғи 4 ўйинда мағлубиятга учраган, бу эса уларнинг йиллар мобайнида қай даражада ҳукмронлик қилганини намоён этади. Гарчи охирги мундиалларда жамоанинг иши унчалик муваффақиятли бўлмаса-да, Бразилия ҳамон чемпионликка асосий номзодлардан бири саналади.
Куба
Куба ўз тарихида беш маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этганига қарамай, атиги битта ўйинда ғалаба қозона олган.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Жонатан Эрнандес
Кевин Руэда
Идуан Мартинес
"Кариб денгизи шерлари" 2024 йилги CONCACAF чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритган ҳолда мундиал йўлланмаси соҳибига айланди. Лотин Америкаси мамлакати эндиликда ушбу муваффақиятни давом эттиришга ҳаракат қилишади.
Хорватия
Хорватия илк бор 2000 йил жаҳон чемпионатида иштирок этган. Ўзбекистондаги мундиал эса европаликлар учун иккинчиси ҳисобланади.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Франко Еловчич (94 ўйинда 56 та гол урган, бундан ташқари кучли ҳимояланиш хусусиятига эга)
Лука Перич
Дарио Маринович (89 ўйинда 68 гол билан Хорватиянинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди)
"Шахматчилар" жаҳон чемпионатига плей-офф ўйинлари орқали йўл олди. Бироқ тўпурар ўйинчилар билан бирга турнирда сермаҳсул натижа кўрсатишга ҳаракат қилишади.
Таиланд
Таиланд ҳозирга қадар 6 маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этган бўлиб, уч маротаба гуруҳдан кейинги босқичга чиқишни уддалаган.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Муҳаммад Осаманмуса (3 гол билан Таиланд терма жамоасининг Осиё Кубоги-2024'даги тўпурари)
Супхавут Туеанкланг (12 та гол билан Таиланд терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги энг яхши тўпурари)
Арут Сенбат
Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатининг энг яхши натижаси нимчорак финал ҳисобланиб, уларда Ўзбекистон ўз натижасини яхшилашга ҳаракат қилишади.
"C" гуруҳи
Аргентина
2016 йилги жаҳон чемпиони, 2021 йил кумуш медалларни қўлга киритган Аргентина терма жамоаси Ўзбекистондаги мундиалда, шубҳасиз, фаворитлар қаторидан ўрин олади.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Нико Сармьенто (2016 ва 2021 йиллардаги жаҳон чемпионатида кетма-кет 2 марта "Олтин қўлқоп" совринини қўлга киритган)
Кики Вапораки
Лукас Триподи
Вапораки ва Борруто (Аргентина терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги энг яхши тўпурари) эпчиллик ва тўп билан муомала қилиш маҳорати билан "La Albiceleste"нинг асосий ҳужум қўрғонини ташкил этади. Триподи ва Сармьенто эса мудофааланишда асосий роль ўйнайди.
Украина
Украина саралаш гуруҳ босқичида пешқадамликни қўлга киритган ҳолда жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. "Сариқ-кўклар" 5 маротаба мундиалда иштирок этиб, 1996 йил ярим финалга қадар етиб борган.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Иҳор Корсун (саралаш босқичида 11 та гол билан тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни эгаллаган)
Назар Швед
Петро Шотурма
Украина камида плей-офф босқичига йўл олишни мақсад қилган. Жамоада саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этган яхши таркиб шаклланган.
Афғонистон
"Хуросон шерлари" Ўзбекистондаги жаҳон чемпионатида дебютини ўтказади. Ёш ва шижоатли Афғонистон мусобақа кашфиётларидан бири бўлиши кутилмоқда.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Муҳаммад Жавод Сафари
Маҳди Наврўзи
Акбар Козимий (Осиё кубоги саралаш босқичида 6 та гол урган)
Афғонистон Осиё кубогида кучли тўртликдан ўрин олмаган бўлса-да, йирик мусобақада ўзини кўрсатиш учун бор имкониятларини ишга солиши, шубҳасиз.
Ангола
Ангола 2021 йил Литвада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этди, бироқ бирорта ўйинда ғалаба қозона олмади.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Браулио Фонтура
Чико (7 та гол билан 2024 йилги Африка Миллатлар кубогининг энг яхши тўпурарларидан бирига айланди)
Ҳелбер Гарсия (7 та гол билан 2024 йилги Африка Миллатлар кубогининг энг яхши тўпурарларидан бирига айланди)
"Қора антилопалар" Африка кубогида иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда кетма-кет иккинчи маротаба мундиалга йўл олди. Футболчиларнинг ҳолати юқори даражада эканлигини инобатга олсак, бу сафар жамоадан яхшироқ натижа кутилмоқда.
"D" гуруҳи
Испания
Испания ҳозирга қадар 9 маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этган бўлиб, энг муваффақиятли жамоалардан бири ҳисобланади.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Чино
Мигель Мелладо
Адольфо Фернандес (саралаш босқичида 6 та гол билан Испаниянинг энг яхши тўпурари бўлди)
Икки карра мундиал чемпионлари саралаш босқичида гуруҳ ғолибига айланди. "Қизил фурия" турнирнинг асосий фаворитларидан бири саналади.
Қозоғистон
Қозоғистон УЕФА саралаш босқичида гуруҳ ғолиби сифатида Ўзбекистонда ўтказиладиган мундиал иштирокчисига айланди. "Лочинлар" мундиалда тўртинчи маротаба қатнашади ва 2021 йил эгаллаган тўртинчи ўрин натижасини яхшилашга уриниб кўришади.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Дуглас Жуниор (7 гол билан Қозоғистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди)
Тайнан
Лео Игита
Мазкур жаҳон чемпионати Жуниор учун сўнггиси бўлиши мумкин, шу боис, унинг индивидуал мухлислари кўп нарса кутишади.
Янги Зеландия
Янги Зеландия 2024 йилги жаҳон чемпионатида илк маротаба дебют қилади. "Оқлар" Океания Миллатлар кубогида ғалаба қозониб, мундиал иштирокчисига айланди.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Хорди Дитфорт
Дилан Маникум (2023 йилги Океания Миллатлар кубогининг энг яхши футзалчиси)
Ҳэмиш Грей
Янги Зеландия футзалчилари минтақавий мусобақа ҳар томонлама ўз иқтидорларини намойиш этишиб, дунё миқёсидаги турнирда ҳам рақобатлаша олиши мумкинлигини исботлади.
Ливия
Ливия учинчи маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этади ва ўз тарихида илк бор ғалаба қозонишга уриниб кўради. Африкаликлар аввалги мусобақаларда бирор ўйинда рақибидан устун келмаган.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Маҳмуд Ал Ваҳоб
Али Шошан (қитъа турнирида 5 та гол билан Ливиянинг энг яхши тўпурарига айланди)
Муҳаммад Саид
Ливия Африка Миллатлар кубогида 3-ўринни эгаллаган ҳолда мунидалга йўл олди. Жамоа таркибида яхши ўйинчилар бор, бироқ уларни кучли рақиблар кутиб турибди.
"E" гуруҳи
Португалия
Мусобақанинг амалдаги ғолиблари ўз титулини ҳимоя қилишга ҳаракат қилишади. Португалия охирги жаҳон чемпионатида "Олтин тўп"ни қўлга киритган Рикардиньосиз қандай ўйин намойиш этиши қизиқ.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Эндрю Коэльо
Пани Варела (2021 йилги жаҳон чемпионатида "кумуш тўп" ва "кумуш бутса" соҳиби)
Зики Те (УЕФА саралаш босқичида 6 та гол урган)
Португалия, албатта, турнир фаворитларидан бири ҳисобланади. Уларнинг таркибида етарлича ресурслар мавжуд.
Панама
Панама шу пайтга қадар учта жаҳон чемпионатида қатнашган, бироқ ҳозирча яхши натижа қайд эта олмаган. "Los Canaleros" мазкур нохуш анъанага барҳам бериш илинжида майдонга тушади.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Альфонсо Маквенси
Хайме Пеналоса
Абдиэль Ортис
Панама уч мундиалда икки бор ғалаба нашидасини суришган. Ўзбекистон майдонларида улар навбатдаги тантанасини нишонлашга уриниб кўришади.
Тожикистон
"Форс шерлари" Ўзбекистондаги жаҳон чемпионатида дебютини ўтказади. Жамоа Осиё кубогида муносиб иштирок этиб, якунда 4-ўринни эгаллади.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Фируз Бекмуродов
Файзали Сардоров
Дилшод Саломов
Тожикистон Осиё чемпионатида Ўзбекистонга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб, кучли қуруқ қолганди. Мазкур мундиалда ҳам жамоанинг кашфиётлардан бири бўлиши кутилмоқда.
Марокаш
Марокаш Африка Миллатлар кубоги ғолиби сифатида жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа бутун турнир давомида устунлик намойиш қилди ва шу жиҳатни мундилда давом эттиришга ҳаракат қилади.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Билол Баккали
Суфиан Ал Месрар
Суфьян Шари (2024 йилги Африка Миллатлар Кубогида 7 та гол билан тўпурарлардан бирига айланди)
"Атлас шерлари" мустаҳкам таркибга эга. Қолаверса, африкаликлар сўнгги турнирда чорак финалга қадар етиб боришган.
"F" гуруҳи
Эрон
Эрон сўнгги йилларда жаҳонда фаворитлар қаторида эътироф этилади. Форслар 2016 йил учинчи ўринни қўлга киритган ва ўз қитъасидаги муосбақада натижасини яна-да яхшилашга ҳаракат қилишади.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Асқар Ҳассанзода
Ҳусайн Таййеби
Муслим Оладгобад
Ҳусайн Таййеби жамоани етакловчиларидан бири бўлади ва унинг ўйинларини томоша қилиш даркор. Шунингдек, Эроннинг яна бир истиқболли ўйинчиси Саид Аҳмадаббоси ҳисобланиб, у Осиё кубогида 8 та гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланган.
Венесуэла
Венесуэла кетма-кет иккинчи маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этади. Уларнинг дебюти ёмон ўтмаганди, жамоа нимчорак финалга қадар етиб борди. Бу сафар "тўқ қизиллар" яна бир қадам олинга қадам ташлашга уринишади.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Кевин Брицено
Жан Трухильо (2024 йилги Америка кубогида тўртта гол урган, шу жумладан, Эквадорга қарши ўйинда хет-трик қайд этган)
Уилмер Кабаркас
Венесуэла қитъа чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган ҳолда мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа кучли рақибларга ҳам ноқулайлик яратишга қодир.
Гватемала
Гватемала ҳозирга қадар беш маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этган, аммо бирор марта гуруҳ босқичидан нарига ўта олмаган. Ўзбекистонда улар нохуш анъанага чак қўйишга ҳаракат қилади.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Роберто Алварадо (саралаш босқичида 7 та гол урган)
Марвин Сандовал (CONCACAF чемпионатида энг яхши тўпурар совринини қўлга киритган)
Патрик Руис
Гватемала учинчи ўринни эгаллаган ҳолда мундиал йўлланмасига эга чиққан. Улар тўпга эгалик қилиш ва марказий зонада ҳаракатланиш борасида моҳир саналади.
Франция
Ажабланарлиси шундаки, Франция ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этади. "Les Bleus" саралаш босқичида гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди.
Диққат марказида бўлиши кутилаётган футзалчилар
Абдусамад Муҳаммад (саралаш босқичида 9 та гол урди)
Мамаму Туре
Суҳайл Муҳудин (саралаш босқичида 9 та гол урди)
Франция кучли ҳимоя ва шижоатли ҳужумчиларга эга бўлиб, дебютида камида плей-офф йўлланмаси учункурашади.
Футзал бўйича жаҳон чемпионати тарихига оид мақолалар билан ушбу саҳифа орқали танишишингиз мумкин
Оқил Абдубарноев тайёрлади.
Фикрлар