UZ

Сўнгги янгиликлар

00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 00:05ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси" (онлайн ҳисоб)  12 00:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  14 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  1 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  21 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  125 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0

Футзал. Аҳад Юсупов: "Амалдаги чемпион сифатида муносиб иштирок этмоқчимиз" Янгиликлар

Футзал. Аҳад Юсупов: "Амалдаги чемпион сифатида муносиб иштирок этмоқчимиз"

Самарқандда давом этаётган футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 2-турида амалдаги чемпион сифатида "Локомотив" ҳам иштирок этмоқда.
Жамоа бош мураббийи Аҳад Юсупов фикрларини билдириб ўтди.

"Локомотив" футзал бўйича Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони. Биз нафақат бу совринни сақлаб қолиш учун , балки муносиб иштирок учун ҳам майдонга тушмоқдамиз. Айни вақтда турнир жадвалидаги ҳолатимизга у даражада ҳавас қилиб бўлмайди. Тушиниб турибман энди чемпионликни сақлаб қолиш жуда қийин бўлади", - дейди Аҳад Юсупов.

- Ўтган йилги таркиб кескин ўзгарган. Бунга сабаб нима?

- Биз Ўзбекистоннинг энг кучли футзалчиларини йиғиб чемпионликни давом эттиришимиз мумкин эди. Мен бу йили жамоани ёшлар билан тўлдирдим. Ўзбекистондаги энг иқтидорли ёшлардан иборат жамоа туздим дея оламан. Ҳар бир ёш футзалчимиз бир неча йилдан буён клуб билан бирга эди ва бу йил барчасига имконият бераман. Бу таркибдан уч йил натижа сўрамайман.

- Демак бу йилги иштирок соврин учун кечмайдими ?

- Бундай деб айтмаган бўлар эдим. Олдинда ҳали турлар ва қисмлар бор. Охиригача курашамоқчимиз. Мисол учун Самарқанддаги баҳсларда росманасига омадимиз келмади. Биринчи турда тайёр ғалабани дурангга алмашдик. Кеча эса иккита голдан сўнг олдинга ўтиб, барча қарши ҳужумларни ўтказдик. Ундан ташқари учта футзалчимиз соғлиғини йўқотиб майдонга туша олмади. Бу йил жамоалар жуда кучли. Ҳар бири соврин учун курашмоқда. Барча жамоалардан кучли футзалчилар бор. Энди ишимизни ўз меҳнатимиз билан кўрсатиш фурсати етди. Ёшларимиз ишончни оқлайди деб ўйлайман. Асосий вазифа эса терма жамоага муносиб бўлган футзалчиларни етиштириб бермоқчимиз. Ҳозир таркибимиздан Сарвар Шоаҳмедов ҳаваскор жамоадан миллий терма жамоа даражасигача чиқди.

Ҳумоюн Довуров суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика