UZ

Сўнгги янгиликлар

12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   3 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  10 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  23 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  21

Футбол спектакли. Немисча финал. "Боруссия Д" - "Бавария"" Янгиликлар

Футбол спектакли. Немисча финал. "Боруссия Д" - "Бавария""

Германия кубоги финал учрашувида Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳамда Мюнхеннинг "Бавария" клублари ўзаро баҳс бойлашади.

Бу Германия кубогининг 71 финал ўйини ҳисобланади. Ушбу жамоалар ўртасидаги Германия кубоги финал ўйинини 182 давлатда тўғридан-тўғри эфирга узатишади.
Бу нафақат ўйин ёки финал, бу аввало гигант жамоаларнинг катта беллашуви. Сўнгги йилларда Юрген Клопп бошқарувидаги "Боруссия" "Бавария"га чинакамига қаршилик кўрсатиб келмоқда. Дортмундликлар жаҳониннг энг кучли клуби саналмиш "Бавария"нинг энг ноқулай рақиблари ҳисобланишади.
"Бавария" - "Боруссия Д" тўқнашувида ҳеч бир жамоани фаворит ёки аутсайдер деб бўлмайди. Бу икки немис клублари ўртасидаги учрашувлар ҳар доим ўзининг жозибаси ва кутилмаган натижалари орқали миллионлаб футбол ишқибозларнинг қалбидан жой олган.

Берлин шаҳри Германия кубоги финали доимий мезбони
Германия чемпионатининг чемпион жамоаси Кубок финалида вице-чемпионга қарши саф тортади. Бу ўйин "Боруссия" жамоаси учун мавсумни соврин билан тугатишни сўнгги имкониятини берса, "Бавария" вакилларига Чемпионлар лигасида муваффақиятсизлик учун мухлислар олдидаги айбини ювиш имконини беради. Хосеп Гвардиола жамоаси ушбу мавсумда Германия чемпионатининг биринчи даврасида Клоппнининг "Боруссия"сини меҳмонда йирик (0:3) ҳисобида мағлуб этишган эди. Иккинчи даврада эса Клопп Пепдан айнан шу сценарий остида реванш олганди.
Германиядаги мавсумнинг сўнгги, ҳал қилувчи беллашувида кимнинг қўли баланд келади? Юрген Клопп ёки Хосеп Гвардиола?
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, мавсумнинг дастлабки баҳси ҳам ҳам айнан шу икки грандлар тўқнашуви билан бошланган эди. Германия суперкубоги баҳсида Дортмунд жамоаси "Бавария"ни енгишни уддасидан чиққани кўпчиликни ёдида бўлса керак.
Ҳозирча Клопп Пеп билан бўлган қарама-қаршиликда пешқадам. Юрген Клопп икки марта Гвардиолани мағлуб этган. Пеп эса бунги бир маротаба жавоб қайтара олди.
Германия кубоги финали вазият тенглашадими? Ёки Клопп орадаги фарқни яна биттага оширадими? Буни бугун тундаги супер ўйиндан сўнг билиб оламиз.

"Олимпияштадион" финалга тайёр
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси учун бу Германия кубогидаги 229 учрашув бўлади. Ҳозиргача бўлган 228 ўйиннинг 172 тасида "голливуд" жамоаси ғалаба қозонган бўлса, 36 маротаба рақибидан мағлубиятни қабул қилиб олган. 20 ўйинда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати - 659:234.

Германия терма жамоаси ва "Бавария" клуби посбони Мануэль Нойер янги рекорд остонасида турибди. Нойер кетма-кет тўртинчи бор Германия кубоги финалида қатнашади. Ҳеч бир футболчига бундай натижани қайд этиш ҳозирча насиб этмаган.

Шунингдек, "Бавария"нинг майдондаги "босс"и Бастиан Швайнштайгер ҳам янги рекорд ўрнатиши мумкин. Шу кунгача Бастиан "Бавария" билан олти бор Германия кубогини боши узра баланд кўтарган. Агарда ушбу финалда ҳам "Бавария" ютадиган бўлса, унда Швайнштайгер учун бу еттинчи кубок бўлади ва у бу борада Оливер Канни ортда қолдиради. "Бавария"нинг собиқ посбонига олти марта Германия кубогида ғалабани тантана қилиш насиб этган.

Германия кубоги финали мезбони ҳар доимгидек Берлин шаҳри ҳисобланади.
"Герта"нинг уй майдони бўлмиш "Олимпияштадион"да 2020 йилгача Германия кубоги финали ўтказилиши борасида шартнома мавжуд.
Финалга чиқарилган 76197 дона чиптанинг барчаси сотиб бўлинган.
Ушбу финал кўрсатиш ҳуқуқини 182 давлат сотиб олган ва бугун Тошкент вақти билан соат 23:00дан бошлаб ушбу ажойиб финал тўқнашуви бошланади!
Соврин битта ва унга даъвогарлик қилмоқчи бўлган жамоа иккита. Қайси жамоа кучлироқ, омадли ва аниқ ҳаракат қилса, Германия кубоги ўша жамоага насиб этади.

Ҳа айтганча, бу супер финални ўтказиб юборманг! Ҳақиқий футбол шиддати ва жозибаси айнан шу учрашув ичига беркитилган.   


Германия Кубоги финали.

"Боруссия Дортмунд" - "Бавария" (23:00 "Россия2" LIVE)

Берлин, "Олимпияштадион" стадиони.
Ҳакам
: Флориян Майер

"Боруссия Д": Вайденфеллер, Хуммельс, Папастатопулос, Шмельцер, Пишчек, Мхитарян, Гросскройц, Ройс, Нури Шахин, Йойич, Роберт Левандовски.

"Бавария": Нойер, Данте, Боатенг, Лам, Алаба, Швайнштайгер, Кроос, Рибери, Роббен, Гётце, Мюллер.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика