UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  3 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  3 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2

Футбол сеҳргари Иньеста кетмоқда, йиғламанг Янгиликлар

Футбол сеҳргари Иньеста кетмоқда, йиғламанг

"Барселона" сардори Андрес Иньеста жамоани тарк этмоқда.

Сўнгги тўрт йилда "Барселона" ўз сардорлари, муҳим футболчилари, ҳақиқий афсоналаридан ажралмоқда. 2014 йилда Карлес Пуйоль барча футбол мухлисларини йиғлатди. Ундан кейин Хави "Камп Ноу"ни тарк этди. У тез орада жамоага қайтади, бироқ мураббий сифатида. Ана энди барчага, жумладан "Реал" мухлисларига ҳам Иньестанинг кетишини кузатиш жуда оғир бўлади.

"Иньеста сочларини бўямайди, сирға тақмайди ва татуировка қилдирмайди. Балки у реклама учун тўғри келмас. Нима бўлганда ҳам Андрес барчадан энг зўри ва ҳақиқий афсона", - деди Гвардиола.

Андрес Альбаcете яқинидаги кичик, икки мингга яқин аҳолиси бор Фуэнтеальбилья номли қишлоқда ўсиб улғайди. У ерликларнинг шиори ғалати эди: "Albacete, cágateyvete", яъни "Альбасете, келдингми тезроқ кет". Билдингиз-а, ундай жойларда қандай инсонлар истиқомат қилишини, Иньеста айнан ўша ерда катта бўлди.

12 ёшлигида Андрес ўзининг туғилган жойини ташлаб, Каталонияга кўчиб кетади. У футболдаги илк қадамларини "Ла Масия"да ташлади, бироқ ўзидан катта ёшли футболчилар билан бирга тўп тепгани учун етакчилик сифатларини кўрсата олмади. Машғулотлардан кейин у уйқудан ётишдан олдин плакатга қараб, ширин-ширин орзулар қиларди ва юлдуз футболчи бўлишни ўйларди. Ўша плакатда Пеп Гвардиоланинг расми бор эди.

Гвардиола китобидан: - Бир неча йиллардан буён уни машғулот қилдираман ва шу боисдан яхши биламан. У энг зўри бўлиб қолади. Ёмон ўйнайдиган футболчини яхши даражага олиб чиқиш жуда қийин. Унга дриблинг қилишни, кимдир финт қилса ундан тўпни олиб қўйишни ҳам ўргатиб бўлмайди. Янги сценарийлар, футболча фикрлаш - футбол томоша қилганда ўрганилади. Бунга тезлик ҳам, куч ҳам, санъат ҳам керак эмас. Тито Виланова Андресга шундай баҳо берганди: "У югурмайди, сирпанади. Худди хоккейчига ўхшаб, бироқ унинг конькилари йўқ". Бу тўғри ўхшатиш эди. У шундай сирпанадики, ортда, ёнида қандай воқеликлар бўлаётганини кўрмаса ҳам билади, ҳис қилади. Айрим пайтларда одамни кўргандаги илк баҳо тўғри бўлиб чиқади. Иньестадан бўлган илк таассурот шундай бўлди, "Найк" жамоасида ишлаб юрган вақтларида акам менинг олдимга келди ва Андрес ҳақида гапирди: "Ўзинг бориб болакайнинг "Найк Кубоги" финалигача бўлган ўйинларини кўр".

Эслайман, у машғулотдан кейин тезда кийинди ва ўйинга кетди. Ўшанда унинг қандай футболчи эканлигини билганман. Финалдан кейин уни учрашувнинг энг яхши футболчиси этиб тақдирлашди. Йўл-йўлакай унинг ўйинларини футбол даҳоларидан бири Сантьяго Сегурола томоша қилаётганини кўриб қолдим. Унга: "Унинг ўйинини энди кўряпман, даҳшат", бу менинг Андресга бўлган илк таассуротим эди".

2002 йилнинг 29 октябрь кунида ЕЧЛ доирасида "Брюгге"га қарши ўйинда Луи ван Гал қўл остида 18 ёшли футболчи асосий таркибда дебют қилди. Умуман олганда ван Гал фақатгина Иньеста эмас, Хави ва Пуйол, шунингдек, "Ла Масия"нинг яна бир неча футболчиларига катта ишонч билдирган. Орадан бир қанча вақт ўтиб, етарлича тажрибага эга бўлган футболчи Месси билан биргаликда "Камп Ноу"ни сеҳрлаб қўйди.

Аввалига ёш Иньеста ўзини кўрсата олмади, чунки у Луис Энрике, Тьяго Мотта, Деко кабиларнинг соясида ўйнади. Райкард жамоа бошқарувини ўз қўлига олганидан кейин майдон марказида Деко-Эдмилсон-Хави учлиги ўйнади. Мураббий Хавига кўпроқ ўйин амалиёти берди. Иньеста жамоани тарк этиши кутилаётган Гвардиоланинг вориси бўлиши кутилганди.

Вақтлар ўтиб, Гвардиоланинг плакати Иньестанинг плакатига ўзгартирилди ва унга Пепнинг имзоси туширилганди: "Мен кўрган футболчилар орасида энг зўри". Иньеста Гвардиоланинг ўрнида ўйнади. Пеп эса кетишидан олдин ўз жамоадошларига Андресни учратган куни ҳақида гапириб кетди. У Хавига шундай деганди: "Сен мени ўрнимда бўласанми? Андрес барчамизнинг ўрнимизни боса олади". Шу куни, ўша гаплардан кейин Иньеста ўзига кела олмади ва ўзини йўқотиб қўйди. Ёрдамга Луис Энрике келди. Буни қаранг, орадан 12 йил ўтиб Иньеста Энрикега мураббийлик фаолиятидаги илк мавсумидаёқ требл қайд этишида муҳим омил бўлди.

Иньеста кўп вақт захирада ўтирмасди. У деярли асосий таркиб футболчисига айланди, Деку ёки Эдмилсоннинг ўрнида ўйнарди. Пеп Гвардиола бошқарувини ўз қўлига олганидан кейин Деку ва Эдмилсон жамоани тарк этди. Оқибатда Андрес асосий таркибнинг муҳим футболчисига бўлди. У узоқ вақтлар давомида Хави билан биргаликда "Барса"нинг марказида ўйнади. Улар футбол тарихидаги энг яхши дуэт бўлиб қолди, улар Гвардиола қўл остида футболнинг янги тарихини яратишди. Иллюзиячи ва сеҳргар. Улар биргаликда сеҳр ишлатишарди.

Иньеста катта рамзий терма жамоаларидан ўрин олишни ва ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида индивидуал совринлар қўлга киритишни бошлади. Андрес "Барселона"да ҳам, Испанияда ҳам кам гол урарди, бироқ ўша голлар жамоага совринлар туҳфа этарди. У ҳеч қачон тезкор ўйнамаган. Бироқ унинг ўйин техникаси футбол мухлисларини ўзига ром этарди. У иккала оёғида ҳам бир хил ўйин кўрсатарди. Хави ва Иньеста "Барселона"нинг механизмига айланди. Бироқ улар икки хил характерли инсон эди. Хави ҳакам билан баҳслашишни яхши кўрарди. Иньеста эса майдонда жимгина ўз вазифасини бажаради.

Иньеста кейинчалик "Барселона"га яна қайтиши мумкинми? Балки, буюк футболчилардан яхши мураббий етиштирса бўлади. Қаердан биласиз, вақт ўтиб, Гвардиола ва Энрике каби Иньеста ҳам жамоанинг бош мураббийи бўлар...

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +71   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика