UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  0 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  14 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  64 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17

"Футбол кимнидир кўз ёшига, кимнидир жабр кўришига, кимнингдир боши ёрилишига ёки қони тўкилишига арзимайди" Янгиликлар

"Футбол кимнидир кўз ёшига, кимнидир жабр кўришига, кимнингдир боши ёрилишига ёки қони тўкилишига арзимайди"

Футболда оддий қоида бор – ғалаба қозониш учун рақибдан кўра бир гол кўпроқ уриш керак. Бўлди.

Буни кеча ПСЖ эплади. Буни “Навбаҳор” ҳам “Локомотив” билан ўйинда эплаган эди. Худди кечагига ўхшаш ҳолат учун “Навбаҳор” иккита пенальти тепган эди ўшанда. Лекин, негадир ўшанда “Локо” расмийлари рақиб футболчиларини “беғараз” деб сўкмаган, рақиб жамоасини кийим алмаштириш хонасигача таъқиб қилмаган, мухлислари эса ВАР машинасига ҳужум қилишмаган, майдонга турли буюмларни улоқтиришмаган эдилар. Бир хил вазият, лекин икки хил фикр. Менимча, “Локо”да клуб имиджи учун қайғурадиганлар кўпроқ.

Фирдавс Норсафаров балки фаолиятидаги энг қийин қарорни танлагандир. Билмадим. Аммо, ушбу энг қийин қарор тўғри қарор бўлгани унинг ютуғи. Кўпчилик Фирдавс нотўғри қилди, ўйин сўнгида бундай ҳолат учун бермаслиги керак эди, ўрнида мен бўлсам бермас эдим деяпти. Шарҳловчилар, мутахассислар, ОАВ вакилларидан эшитдим – “мен бўлганимда бермас эдим”. Ўйин якуни, стадион лиқ тўла мухлислар ва яна шу каби асосланмаган асослар. Тўғри, сиз бермасдингиз, мен ҳам бермас эдим. Чунки бизни йўқотадиган нарсамиз йўқ, Фирдавсда эса бор. Бир хато қарор туфайли кейинги фаолияти шубҳа остида қолган, бир хато туфайли четлатилган ва кейинги фаолиятига албатта қаттиқ таъсир ўтказадиган ҳакамларни кўрдик. Фирдавс 5 дақиқа ичида фаолиятидаги энг муҳим қарорлардан бирини танлади. Ўйлашимча, тўғри қарор танлади. Бунинг учун уни олқишлайман. Унинг бошқа ҳамкасблари ҳам босимдан чўчимасдан тўғри қарор қабул қилиш мумкинлигини билишди.

Наманган халқи футболни бошқача яхши кўради. Биламиз. Ишонинг, мен ҳам “Навбаҳор” чемпион бўлишини, умуман пойтахт жамоаларидан бошқа кимдир чемпион бўлишини истайман. Ишонинг, шундай бўлиши, бу – футболимиз ютуғи. Мен ҳам шундай бўлишини, “Навбаҳор” ёки АГМК чемпион бўлишини, “Сўғдиёна” ва “Қўқон” ОЧЛда ўйнашини истайман. Лекин, бундай шармандагарчилик эвазига эмас. Фарғонада бир марта дунёга шарманда бўлганимиз етади. Наманган аҳлидан илтимос қиламан. Сизларники ортиқча. Футболга ҳаммамиз мухлисмиз. Футбол эса, менинг фикримча (қўшилмасликка ҳаққингиз бор) кимнидир кўз ёшига, кимнидир жабр кўришига, кимнингдир боши ёрилишига ёки қони тўкилишига арзимайди. Агар “Навбаҳор” буни тўхтата олмаса кимдир жабр кўради. Жисмоний ва руҳий томондан. Ўзбекистон футболи имиджига эса яна қарсаклар чалинади. Четда, дунёда.

Бизга шу керакми?


Шерзод Ражабов




Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика