"Фулхэм" "Ювентус" ҳужумчиси бўйича музокараларни бошлади
24 авг 2023 10:40
Янгиликлар
"Evening Standard" нашри хабарига кўра, "Фулхэм" клуби "Ювентус"га Мойзе Кинни сотиб олишни сўраб мурожаат қилган. "Фулхэм"га марказий ҳужумчи позициясига ўйинчи керак, чунки улар ёзда ўзларининг энг яхши тўпурари Александар Митровичдан айрилишди.
Мойзе Кин лондонликлар учун ягона номзод эмас, бироқ "Фулхэм" у бўйича фаол музокараларга киришган. Қизиғи, "Ювентус" айнан шу йилнинг ёзида 23 ёшли ҳужумчини "Эвертон"дан ижарадан қайтгач, 30 миллион еврога сотиб олганди.
Мойзе Кин "ирислар" таркибида АПЛда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар