

"Фулхэм" Кот-д'Ивуар терма жамоаси ўйинчиси билан шартнома имзолашга қизиқмоқда.
Англия клуби 25 ёшли ивуарлик учун қишки трансфер ойнасида 22 миллион евро тўлашга тайёр.
Кессье жорий мавсум барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



