

"Бундай ўйинчига эга бўлиш яхши, сабаби у дунёнинг энг яхши футболчиси. Биз унинг гол уришини ва майдоннинг исталган жойидан ассистлар ижро эта олишини биламиз.
У тўпни чизиқлар орасида эгаллаб, вазиятлар яратиши, голлар уриши ва паслар бериши мумкин, шу сабаб унинг мавжудлиги - биз учун катта устунлик.
Унга доим тўпни узатиш мумкин, сабаби у камдан-кам тўпни йўқотади. Аксинча, у албатта нимадир қилади, шу сабаб бизнинг вазифамиз - вазиятни ўзгартириши учун унинг ҳаётини енгиллаштириш", - дейди нидерландиялик футболчи.



