Франк де Бур: "Афсуски, Рэшфорднинг мураббийи - Моуриньо"

Tolibjon Qosimov
12 мар 2018, 19:36
"Кристал Пэлас" собиқ мураббийи Франк де Бур МЮ форварди Маркус Рэшфорднинг ўйинига юқори баҳо берди.

"Минг афсуски, Рэшфорд Моуриньо қўл остида ўйнамоқда. У ёш инглиз ўйинчиси, у кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши керак ва хатоларга йўл қўйиши мумкин.

Лекин, Моуриньога бу нарса ёқмайди, унга натижа керак. Агар Рэшфорд 1-2 ўйинни омадсиз ўтказса захирага ўтиради. У ёш иқтидор, у ўзини кўрсатиши учун ўйнаши керак. Бундай ўйинчини ҳар тур майдонда кўришни хоҳлардим", - деди де Бур.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk