

"Биз мамлакатимизни дунёга танитдик.
Жаҳон чемпионлари билан асосий вақтда икки марта дуранг ўйнадик, баҳсни қўшимча бўлимларгача олиб бордик... Орамизда энг кўп фахрланадиган жиҳатимиз — бу бизнинг футболчиларимиздир. Биз ўйин услубимизни кўрсата олдик", — деди Бубишта.
Жамоа турнирнинг асосий вақтида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамади ва гуруҳ босқичида уч бор дуранг қайд этди — Испания (0:0), Уругвай (2:2) ва Саудия Арабистони (0:0).



