UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21АПЛнинг уч клуби Пулишични кузатмоқда  0 12:00Лаосдан гапирамиз  6 11:47Ўзбекистон терма жамоасининг КХДР билан ўйин учун тахминий таркиблари  11 11:26Бундеслиганинг энг яхши тўпурари "Бавария"га ўтишни истамоқда  0 10:51«Реал Мадрид»нинг қишдаги режалари маълум  0 10:18Поль Погба келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:42«Манчестер Юнайтед» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  0 09:07Клопп Испания жамоасини бошқариши мумкин  3 08:35Ибрагимович 7 кишилик рамзий терма жамоасини тузди  10 07:59Аморим МЮда илк машғулотни ўтказди  2 07:21ЖЧ-2026 саралаш. Бугун терма жамоамиз муҳим учрашувда майдонга тушади  54 03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  1 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  6 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  4 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  2

Франциялик "Кичик шаҳзода" - Антуан Гризманн! Янгиликлар

Франциялик "Кичик шаҳзода" - Антуан Гризманн!

Бугун Франция терма жамоаси ва "Атлетико" футболчиси Антуан Гризманн 28 ёшга тўлди.


Шу муносабат билан бугун футболчи ҳақида сайтимиз орқали аввал ҳам чоп этилган мақолани тақдим этамиз.


ВикиМаълумот: Антуан Гризманн - 1991 йилнинг 21 март куни Франциянинг Макон шаҳрида туғилган. Келиб чиқиши португал. "Атлетико"да тўп тепадиган Франция терма жамоаси футболчиси.

Лақаби: "Кичик шаҳзода"

Туғилган санаси: 1991 йил, 21 март

Мамлакати: Франция

Бўйи: 175 см

Вазни: 69 кг

Клуби: "Атлетико"

Рақами: 7


"Мен Антуан учун ҳам ота, ҳам она эдим". Гризманни ким "одам" қилди?

"Сен жуда кичкинасан, кучсизсан. Сени майдонда ютиш жуда осон. Кучлироқ бўлиш керак".

Антуан Гризманн ушбу сўзларни жуда кўп маротаба, айниқса француз жамоаларига кўрикка борганида эшитган. Келиб чиқиши африкалик бўлган бақувват йигитлар фонида Антуан жуда нозик кўринарди. Унга "Сент-Этьен", "Лион" ва "Осер" жамоалари рад жавобини берганлар.

Бироқ, у 13 ёшга тўлганида барчаси ўзгариб кетди. Ўшанда "Монпелье" Гризманни Париждаги болалар турнирига олиб борганди. Барча болакайлар "Монпелье" либосларини кийиб олишган, Антуанга эса футболка етмай қолганди.

Деярли бутун ўйин давомида захирада ўтирган Гризманн ўйин якунида 10 дақиқага майдонга тушади. Бироқ, ўша 10 дақиқа унга скаут Эрик Ольатснинг эътиборини тортишга етарли бўлганди. У "Реал Сосьедад"нинг асосий таркиби учун Европа ва Африка бўйлаб футболчи излаб юрганди. ПСЖдаги кичик стадионга эса шунчаки дўстларини олдига борганди.

"У техник томонлама кучли, осон, жисмоний томонлама кучсиз бўлсада, қолганларга қараганда яхши футбол ўйнай оларди. Ўшанда агар у жисмоний томонлама озгина кучайса, ажойиб футболчи бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлагандим", - деб эслайди скаут.

Ольатс қоғозчага телефон рақамларини ёзиб, Гризманни қўлига тутқазади ва уйга борганидан кейин қўнғироқ қилишини сўрайди. Яқиндагина Тунисдан дам олиб қайтган ота-она эса нима қилишни билмай қоладилар: тушунарсиз, мактаб нима бўлади? Қаерда яшайди? Бу қанчалик жиддий?

Ольатс барча ишларини ташлайди ва 4 кун уларни олдида бўлади. Ана шундан сўнггина Гризманни Испанияга боришига руҳсат тегади.


Скаутнинг уйидаги 6 йил

Аввалига барчаси қийин бўлди: у испан тилини билмасди, иккинчидан - ота-онаси унинг франзуцча мактабда таълим олишини истарди, учинчидан - мактаб-интернатда жой қолмаганди. Тинчгина ортга қайтса ҳам бўларди. Бироқ, скаут қўлидан келган барча ишни қилди: Гризманн унинг Франция жануби-ғарбида жойлашган уйида яшайдиган бўлди. У ердан Сан-Себастьянга ҳам узоқ эмас. Эрталаб Антуан мактабга борар, тушда эса автобусга ўтириб, чегара орқали машғулотга борарди. Кейин яна ортга - скаутнинг уйига қайтарди.

"Антуанга бошида жуда қийин бўлган. У уйга қайтишни истар, ёрдамга муҳтож эди. Ўзи уни қийин пайтда қўллаб-қувватлаш мақсадида 3 ҳафтага уйга олиб боргандим. Якунда эса 6 йил мен билан қолди. Гризманн учун мен ҳам ота, ҳам она вазифасини бажарардим", - дейди Ольатс.



"Испанияда биринчи навбатда жисмоний тайёргарликка эмас, техникага эътибор қаратилади. Бу менга ёққан албатта. Машғулотларда тўпни ўзимизда олиб қолиш устида кўп ишлардик. Бунинг учун кўп ҳаракат қилиш керак. Бу эса менга ёқарди. Францияда эса биринчи ўринда жисмоний машқлар турарди", - дейди Гризманн.

У "Реал Сосьедад"га кўчиб ўтганидан сўнг уч ой ичида испанча гаплашишни ўрганиб олди. Ҳозирда у испанчани ўзи учун асосий тил деб ҳисоблайди.

Гризманн бир йилда бир маротаба 2-3 кунга уйига бориб келарди. Ортга қайтиш олдидан эса отаси: "Хўш? Балки биз билан қоларсан энди?". Антуан истар-истамас унга рад жавобини берар ва қайғуга ботарди. Скаутнинг эслашича, Антуан таътилдан қайтганидан сўнг доим йиғларди.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, Ольатсни агентлик бизнеси қизиқтирмайди. У ҳалиям "Реал Сосьедад"да ишлайди ва Антуандан ўз маслаҳатларини аямайди.

"Биз кунига 2-3 маротаба "WhatsApp" орқали ёзишиб турамиз. Ҳудди яқин дўстлардек гаплашамиз. У менга жуда ишонади. Келажаги ҳақида маслаҳатлашади. Мен унга шунчаки ўз фикримни айтаман ва у диққат билан эшитади", - дейди скаут.

Август ойи сўнггида Гризманн бошқа бошқа футбол агентлари билан ишламаслигини маълум қилди. Энди барча шартномаларни унинг ўзи расмийлаштиради: "Мен фақат отамни ва устозим Эрик Ольатсни эшитаман".



Луис Суаресни кашф қилган мураббий

Гризманн 2009 йилда "Реал Сосьедад" сафида дебют қолади. Бу кутилмаганда, тасодифан рўй беради. Жамоанинг асосий таркиб футболчиларидан бири жароҳат олади ва уругвайлик мураббий Мартин Ласарте ёшлар жамоасидан чап қанот футболчисини сўрайди. Мураббийлар аввалига Бинген Эрдозияни танлашганди. Аммо, у ҳам жароҳат олганди: якунда эса Гризманн асосий таркибга чақирилган.



Мавсумолди йиғинларда бўлиб ўтган ўйинларда Антуан 5 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган ва ўзи учун асосий таркибдаги ўрнини деярли нақд қилиб олганди. Ўз вақтида "Насьонал"да Луис Суаресга асосий таркибдан жой топиб берган мураббий кейинчалик эслайди: "Гризманни илк маротаба майдонга тушираётиб, Суареснинг дебюти эсимга тушиб кетди. Ўшанда унинг фойдали эканлигига ҳеч қандай шубҳа бўлмаганди".

2011 йилда унга Хосеп Гвардиола томонидан қизиқиш билдирилганди. Уч йилдан сўнг эса "Атлетико" юлдузига айлана олди. Диего Симеоне унинг тезлиги ва техникасини ҳисобга олган ҳолда ўз жамоасига қўшиб олганди. Бироқ, буларнинг барчаси осон бўлгани йўқ. 2014 йилнинг октябрида Гризманн ҳисобида Примерода битта ҳам гол бўлмаганди. Ундан норози бўлган Симеоне Антуанни матбуот орқали рухлантиришга ҳаракат қилган: "Умид қиламизки, биз учун муҳим бўлган ушбу ёш футболчи бир кун келиб эркакка айланади ва ажойиб футболчига айланади".

Футболчининг бунга жавоби узоқ куттириб қўйгани йўқ. Ўша гапнинг эртасига Гризманн дубль қайд этади. Кейинги 10 та ўйинда эса 7 маротаба гол киритишга муваффақ бўлади.



У Симеоне билан бирга ишлашни муваффақиятларининг асосий сабабларидан бири деб ҳисоблайди: "У - ҳаракатланувчи куч. Дастлабки машғулотларда мен чарчардим, оёқларим ҳаракатланиши қийин бўларди. Кейин эса барчаси ўз ўрнига тушиб кетди. Диего бор эътиборимизни ўйинга қаратишимизни истайди.

2016 йилда эса Гризманн ўзининг энг юқори савиясига кўтарила олди: Францияни Евро финалига олиб чиқди, "Атлетико" сафида 32 та гол киритди. Месси ва Роналдудан сўнг дунёнинг энг яхши футболчиси бўла олди.

Икки йил ўтиб Гризманн Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпионига айланди.

Барибир, 15 йил олдин скаут Ольатснинг Парижга дўстларини олдига боргани яхши иш бўлган. Нима дедингиз?


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика