UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  6 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  0 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  11 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  11 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  4 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  16 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   11 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

Франция U-17 терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон қандай ўйин намойиш этишини билмайман" Янгиликлар

Франция U-17 терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон қандай ўйин намойиш этишини билмайман"

Франция U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жан Льюк Ваннуки жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистонга қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.

"Ўзбекистон қандай ўйин намойиш этишини билмайман. Улар биз учун янгича жамоа саналади. Ўзбекистон Англияни мағлуб этган бўлса, бу уларнинг кучли жамоа эканлигидан далолат беради. Бўлажак рақибимиз иштирокида ўйинларни томоша қиляпмиз. 

Сенегалга қарши ўйинда назоратни қўлга олганимизга қарамай, тўпни кўп маротаба йўқотдик. Кейинги беллашувда бундай ҳолатга йўл қўймаслигимиз шарт. 

Учрашувда ҳар қанақа вазият бўлиши мумкин. Шу боис, машғулотларда ҳар қандай сценарийдаги ҳолатга тайёргарлик кўрамиз", - деди Ваннуки.

Эслатиб ўтамиз, U-17 жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган Франция — Ўзбекистон учрашуви 25 ноябрь куни ўтказилади.

Аввалроқ французларнинг турнирдан четлатилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика