

"Бензема "Олтин тўп"га лойиқми? У ўзгача футболчи. Барчамиз у узоқ йиллар давомида нималар қилаётганини кўряпмиз. Унинг "Реал"даги фаолиятига ҳавас қилса арзийди. Франция термасида ҳам у яна муҳим фигурага айланиб улгурди, у ўзи ҳаракат қиладиган исталган жамоа учун фойдали ўйинчи. Унга омад ёр бўлишини тилайман. Умид қиламанки, бу йил соврин унга насиб қилади", – деди Гендузи.



