Франция клуби Гринвудни сотиб олишни истамагани маълум бўлди
07 сен 2023 14:34
Янгиликлар
Франция клуби Гринвудни сотиб олишни истамагани маълум бўлди
Англиялик футболчи Лига 1'да иштирок этиши мумкин.
"Брест" "Манчестер Юнайтед" вингери Мэйсон Гринвудни сотиб олишдан бош тортди. Бу ҳақда клуб спорт директори Грегори Лоренци маълум қилди.
"Бизга "Манчестер Юнайтед" спортга оид бўлмаган сабабларга кўра четлаштирган Гринвудни таклиф қилишди. Аммо қарама-қарши фикрлар ва унинг маоши туфайли биз у билан шартнома имзолаш ҳақида ўйлаганимиз ҳам йўқ", – деди функционер.
Гринвуд ушбу ёзда ижара асосида "Хетафе"га ўтди. Аввалроқ "Лацио" президенти англиялик футболчини ўз клубига қўшиб олмоқчи эканини айтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар