UZ

Сўнгги янгиликлар

01:58"Ман Сити" Макатини 20+ млн фунтга сотиши мумкин. "Ноттингем" билан келишув сўнгги босқичда  0 01:32"Эвертон" Грилишни ижарадан кейин 50 млн фунтга сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади  0 01:01"Ман Сити" Савионинг кетиши фонида Симонснинг агенти билан алоқада бўлиб турибди. "Челси" ҳам "Лейпциг" хавбеки бўйича музокаралар олиб бормоқда  1 00:49"Тракторсози" — Эрон Суперкубоги соҳиби! Ҳамробеков жамоаси соврин учун курашда Машариповсиз ўйнаган "Истиқлол"ни таслим этди  2 00:44Вадим Абрамов: "Футболни тўғри ўйнаш керак, шунда ҳаммаси жойига тушади"  9 00:34Камолиддин Тожиев: "Барча ўйинларда охиригача курашяпмиз"  5 00:31"Комо" ПСЖ футболчисига қизиқмоқда  0 23:54Виталий Левченко: "Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз"  6 23:15Рўзиқул Бердиев: "Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади"  12 23:05"Ливерпуль" "Брентфорд" етакчисига даъвогар  0 22:27"Атлетико" 22+4 млн евро эвазига италиялик футболчини харид қилди  0 22:02Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Динамо" ва "Пахтакор" муросага келди  76 21:40Эксперт фикри. Мурод Исмоилов: "Нефтчи" чемпионликка катта қадам ташлади, "Насаф" осонликча таслим бўлмаса керак"  12 21:08Про лига. Далер Тухсановнинг дубли "Олимпик-MobiUz"га "ФарДУ" устидан ғалабани тақдим этди  0 21:05Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини Фарғонада қабул қилиб олди  191

Франция 1-лигаси. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Ланс" 2-ўриндаги "Ницца"га имкониятни бой бериб қўйди Янгиликлар

Франция 1-лигаси. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Ланс" 2-ўриндаги "Ницца"га имкониятни бой бериб қўйди

Теглар :  НиццаЛанс
Франция 1-лигаси 17-туридан ўрин олган "Ницца" — "Ланс" учрашуви якунланди.

"Ницца" – "Ланс" 2:0 

Голлар: 1:0 – 76, пенальти Моффи, 2:0 – 78 Моффи.

Ницца – Булка, Лотомба, Данте, Менди (Клод-Морис, 85), Бар, Сансон, Росарио, Будауи (Перро, 89), Бога (Луше, 88), Лаборд (Моффи, 73), Гессан.

Ланс – Самба, Агиляр, Айдара, Медина, Хусанов, Франковски (Фюльжени, 74), Абдул-Самед, Давид Кошта (Диуф, 74), Эль-Энауи (Кортес, 82), Саид (Ваи, 74), Сотока (Гилавоги, 82).

Огоҳлантиришлар: Лотомба (26), Хусанов (88), Данте (90), Гилавоги (90).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+6. Хавфли вазият! Дарвозабон бошлаган ҳужум "Ницца" ҳужумчисининг зарбаси билан якунланди, тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

90+3. Меҳмонлар кетма-кет ҳужумлар уюштириб, вазиятни ўнглашга ҳаракат қилмоқда, аммо уларнинг уринишлари самарасиз якунланмоқда.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

82. "Ланс" таркибида яна икки ўзгариш амалга оширилди. Ҳусанов учрашув сўнгига қадар майдонда қолади. 

78. ГОЛ! Ҳали биринчи голдан ўзига келиб улгурмаган "Ланс" иккинчисини қабул қилиб олди. Боганинг тезкорлиги натижасида марказда очиқ турган Моффи унинг узатмасини бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Яқиндагина майдонга тушган нигериялик ҳужумчи бир неча дақиқа ичида дубль қайд этди. 

76. ГОЛ! Терем Моффи пенальтини аниқ амалга ошириб, "Ницца"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.


75. "Ланс" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига кириб бораётган Гессан Абдул Самад томонидан йиқитилди. 

71. "Ланс"да учта ўзгариш юз берди. Ҳусанов майдонда қолди.

72. Яна Энауи тўхтатиб қолинди. Бу орада "Ланс" таркибида биратўла уч ўзгариш содир бўлиш арафасида турибди.

63. Энауига нисбатан "Ницца" жарима майдони яқинида қўполлик ишлатилди. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди.

58. Ҳусанов рақиб футболчисининг чап оёқда йўллаган зарбасига блок қўйди ва рақибнинг яна бир вазиятини чиппакка чиқарди.  

57. ЗАРБА! Коштанинг жаримадан йўллаган зарбаси дастлаб дарвоза устани, сўнгра рақиб посбонига тегиб, дарвоза тўридан ўрин олиши мумкин эди. Аммо "Ницца" дарвозабони сўнгги лаҳзада ҳушёрликни йўқотмади.

55. Бога яна чап қанотдан хавф яратиб, жарима майдонига ёриб кирди ва марказ томон пас берди. Меҳмонлар бахтига зарба йўллайдиган ўй инчи топилмади.

53. Хавфли вазият! "Ницца"нинг чап қанотдан бошланган ҳужуми марказга кўчди. Яқин масофадан бош билан йўлланган зарба эса тўппа-тўғри "Ланс" посбонига бориб тушди.

51. Мезбонларнинг ҳужуми зарба билан якунланди, аммо Самба учун қийинчилик туғдирмади. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Ланс" футболчилари илк ҳужумдаёқ рақибни саросимага солиб қўйди. Марказдан бошланган ҳужум Костанинг зарбаси билан якунланди, аммо рақиб ҳимоячиси ўз вақтида тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Ҳусанов жамоасини яна бир голдан асраб қолди! "Ницца" футболчисининг 3-4 метр масофадан йўллаган зарбасига ўзбекистонлик ҳимоячи тўғаноқ бўлди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Ницца"да стандарт вазият юзага келди. Жамримадан узатилган тўпни "Ланс" ҳимоячилари бартараф этишди.

37. ГОЛ! Сотока рақиб жарима майдонида ичида шеригидан ажойиб узатма қабул қилиб олди ва рақиб дарвозасини ишғол қилди, бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

31. Хавфли вазият! Мезбонлар қисқа узатмалар орқали рақиб жарима майдонига кириб борди ва зарба йўллади. Самба яна ишончли ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.

28. Хавфли вазият! Саид шериги оширган тўп учун кураш олиб борди ва рақиб жарима майдони ичида чап оёқда зарба йўллади, биров унинг уриниши кўнгилдагидек чиқмади.

25. Майдон марказида Сотокага нисбатан жиддий қўполлик ишлатгани учун Сотока ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

23. Ҳусанов рақиб ҳужумчисидан тўпни олиб қўйди, рақиб эса унга нисбатан қоидабузарлик содир этди. 

22. Франковскининг узоқдан йўллаган кучли зарбаси "Ницца" ҳимоячисига тегиб майдонни тарк этди. Меҳмонлар стандарт вазиятга эга чиқишди.

16. Ҳусанов Будауининг кучли зарбаси йўлига тўғаноқ бўлди ва жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

13. "Ланс" бурчак тўпи ишлаб олди. Костанинг узатмасини рақиб посбони қайтарди.

10. Бурчак зарбасилдан сўнг Данте "Ланс" дарвозаси томон бош билан хавфли зарба йўллади. Бироқ Самба хотиржамлик билан тўпни эгаллаб олди. 

9. "Ланс" футболчиларида хавфли вазият юзага келди. Чап қанотдан оширилган тўпга марказдаги ҳужумчи етиб кела олмади.

6. Учрашув давом эттирилди. 

2. Майдонда мухлислар томонидан мушакбозлик уюштирилгани учун дастлабки дақиқадаёқ ҳакам томонидан ўйин тўхтатилди.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика