UZ

Сўнгги янгиликлар

22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  1 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  0 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  5 22:09Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  1 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  46 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  12 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  6

Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди Янгиликлар

Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди

Флориан Виртц "Ливерпул"нинг эътиборини тортди.

Аввалроқ "Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтиш бўйича клуб билан келишиб олгани, аммо "Манчестер Сити" ҳам унинг трансфери учун таклиф киритгани маълум бўлганди. Маълумотларга кўра, кеча 22 ёшли футболчи Англияда "шаҳарликлар" билан музокаралар олиб борди.

Bild журналисти Кристиан Фалкнинг маълум қилишича, ўйинчи кеча нафақат "Манчестер Сити", балки "Ливерпуль" вакиллари билан ҳам суҳбатлашган. Мерсисайдликлар Виртцни трансфер қилиш 100 миллион евродан ортиқроққа тушишини тушуниб турибди. "Байер" эса тахминан 150 миллион евро олишни хоҳлаётгани айтилмоқда. Шу билан бирга, "Ливерпуль" учун бошқа позицияларни, айниқса ҳужум марказини кучайтириш устувор вазифа саналади.

Таъкидланишича, "Бавария" трансфер учун тахминан 100 миллион евролик таклиф тайёрламоқда. Немис клуби Виртц оғзаки келишга амал қилишига ишонмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика