UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

Флорентино Перес катта баёнот берди: "Биз футболни қутқариб қолишни хоҳлаймиз, "Реал" 400 млн евро йўқотди. Биз 2024 йилгача "ўлик" бўламиз" Янгиликлар

Флорентино Перес катта баёнот берди: "Биз футболни қутқариб қолишни хоҳлаймиз, "Реал" 400 млн евро йўқотди. Биз 2024 йилгача "ўлик" бўламиз"

"Реал" президенти ва Европа Суперлигаси раиси Флорентино Перес Мадрид клубининг янги лойиҳа иштирокчиси бўлиш қарори ҳақида гапирди.

"Турнирдан келадиган пулдан бошқа даромад бўлмаганда катта ўйинларни кўпайтириш истаги пайдо бўлади ва Суперлига пандемия туфайли етказилган йўқотишларни камайтиришга ёрдам беради. Кўпроқ йирик ўйинларда ўйнаш орқали кўпроқ пул ишлаш имкониятини топишимиз керак.

Ҳеч қандай фитна уюштирилмади, Италия, Англия ва Испаниянинг йирик клублари ҳозирги ноқулай вазиятда бирор нарса қилишлари керак. Биргина "Реал"нинг ўзи бу мавсумда 400 миллион евро йўқотди.

Бизнинг ҳаётимиз ривожланиб бориши билан футбол ҳам ривожланиши керак. У ҳаётнинг мавжуд ҳақиқатларига мослашиши зарур. Мен бу ерда кўп гапирмайман, аммо футболга бўлган қизиқиш пасая бошлади. Аудитория камаймоқда, аудиовизуал ҳуқуқларнинг ҳам нархи пасаймоқда.

Футбол - ягона глобал спорт тури. Телевидение ўзгариши керак. 16дан 24 ёшгача бўлган инсонлар нега ортиқ футболга қизиқиш билдирмаётганини таҳлил қилиш керак. Кўп бўлмаган миқдордаги ўйинларгина бошқа платформаларга қизиқиш туфайли эътиборни тортмоқда. Бирор нарсани ўзгартириш керак.

Худди шу нарса ўтган асрнинг 50-йилларида содир бўлган. УЕФА ва ФИФА Сантьяго Бернабеу ва Европа чемпионлар Кубогига қарши бўлишган. Ўша пайт у эътиборни тортдими? Кучли жамоалар ўйнашига беринг. Биз буни футбол манфаати учун қиламиз.

Кўраётганларнинг барчаси тўлайди. Айнан шу пул олиб келади. Пул ҳамма учун, агар юқоридагилар пул ишласа, пул ҳаммага кетади, чунки биз футболчилар харид қиламиз ва бир-биримизга ёрдам берамиз.

"Севилья" ҳам Суперлигада ўйнаши мумкин. Беш жамоа спорт принциплари асосида чиқади. Бу очиқ турнир, ёпиқ эмас. Биз спорт принципларига ишонамиз ва жамоалар турнирга кириш учун кураш олиб боришади.

УЕФА ҳам бизни қўллаб-қувватлаши шарт. Агар биз кўпроқ ишласак, бу фақат футбол манфаати учун бўлади. Биз имкон қадар тезроқ бошлашни хоҳлаймиз. ФИФА ва УЕФА билан барчасини муҳокама қилишни режалаштирганмиз.

УЕФА Чемпионлар Лигасининг янги формати борасида ишлади, мен эса барча ҳурмат билан айтаманки, уни тушунмаганман. Биз футболни сақлаб қолмоқчимиз, футболни сақлаб қолиш эса - барчани қутқариш демакдир. Ҳеч ким 200 миллион еврони йўқотмаслик учун келаси 20 йил тинч ўтсин.

Биз ишламаётган моделни ўзгартирмоқчимиз. Ҳеч ким янги моделни тушунмаяптии, 2024 йилгача биз "ўламиз". Клублар миллионлаб евро йўқотишади", - дейди Перес.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика