Флорентино Перес "Барселона"га қарши Испания Суперкубоги ҳақида нима деди?

Aslanov Jasurbek
9 авг 2017, 14:30
"Реал" президенти Флорентино Перес "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган икки учрашувлик Испания Суперкубоги ўйинлари ҳақида фикр билдирди.

Биринчи учрашув 13 август, иккинчиси эса - 17 август куни бўлиб ўтади.

"Барселона" ажойиб жамоа. Бизни икки қийин баҳс кутиб турибди. Уларни "Манчестер Юнайтед"ни таслим этганимиз каби мағлуб этишга ҳаракат қиламиз" - дейди Перес.

Кеча "Реал" УЕФА Суперкубогида "Манчестер Юнайтед"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Испания Суперкубоги учун биринчи баҳс Барселонада бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›