UZ

Сўнгги янгиликлар

01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  2 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  4 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  66 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  10 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6

Флик: “Ёшлигимдан “Бавария”га мухлислик қиламан ва бу ерда икки ажойиб мавсумни ўтказдим” Янгиликлар

Флик: “Ёшлигимдан “Бавария”га мухлислик қиламан ва бу ерда икки ажойиб мавсумни ўтказдим”

“Бавария” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Бундеслига 32-турида “Боруссия” М (6:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жамоа эришаётган натижалар ҳайратланарли. Ўтган йили муваффақиятли мавсумдан кейин биз деярли ҳордиқ чиқармадик, деярли ҳар уч кунда майдонга тушганимизга қарамай бу мавсумни ҳам яхши ўтказа олдик. Миллий биринчиликда ғолиб чиқишни уддасидан чиқдик – бу энг ҳалол соврин.

“Боруссия”га қарши баҳсга тайёр эдик. Жамоанинг ҳақиқий характери шундай. Футболчилар ҳақиқий тўп усталари эканлигини намойиш этишди. Жамоам олқишга лойиқ.

Жамоада ҳаммаси  ғолиблик учун ташкил этилган. Мен доим “Бавария”га мухлис бўлиб келганман. Болалигимдан Герд Мюллер, Пауль Брайтнер, Карл-Хайнц Румменигге менинг кумирим эди.

Бу ерда иккита ажойиб мавсумни ўтказдим. Бу йиллар мен учун қадрли ва бир умрга эсда қоларли бўлди”, деди Флик.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика