UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  0 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   9 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  3 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  2 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  9 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  7 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  3 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  14 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8

Флик: "Ўзил дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири эди" Янгиликлар

Флик: "Ўзил дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири эди"

Германия терма жамоаси бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Месут Ўзилнинг фаолиятини якунлагани ҳақида гапирди.

Кеча, 22 март куни германиялик ярим ҳимоячи профессионал футболдаги фаолиятини тугатганини эълон қилди.

"Месут Ўзил терма жамоадаги ажойиб ўйинчилардан бири бўлган. Ўзининг энг муваффақиятли даврида у дунёдаги энг яхши футболчилардан бири эди. У ўн йил давомида миллий терма жамоанинг ажралмас қисми бўлди, 2014 йилда жаҳон чемпиони бўлди ва бунда у катта ҳисса қўшди. У билан ишлаш менга жуда ёқарди, унда ўзига хос маҳорат мавжуд эди, техникаси ва ўйинни ўқий олиш қобилияти қойил қолдирарди. Терма жамоадаги барчамиз унга ва унинг оиласига фаолиятидан кейинги даврда энг яхши тилакларимизни тилаймиз", – деди Флик.

34 ёшли Ўзил Германия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони ҳисобланади. Бундан ташқари, "Вердер" билан Германия Кубоги соҳибига айланган. Испания чемпионати, Кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиққан. "Арсенал" таркибида эса уч марта Англия Кубоги ва бир бор Англия Суперкубогини қўлга киритган.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика