

Мазкур соврин Европада фаолият олиб борадиган бразилиялик футболчиларга топширилади. Ғолиб интернет фойдаланувчилари ва журналистлар танлови орқали аниқланади. Бу йилги овоз бериш якунларига кўра, “Ливерпуль”нинг 27 ёшли ҳужумчиси Роберто Фирмино 21,79 фоиз овоз билан 1-ўринни эгаллади. Иккинчи поғонага “Реал” ҳимоячиси Марсело (20,51%), учинчи ўринга эса ПСЖ форварди Неймар (18,67%) жойлашди.



