UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  4 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   1 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  7 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  2 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  21 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  10 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11

Фирдавс Норсафаров: "Намангандаги пенальти бўйича фикрим ўзгармаган" Янгиликлар

Фирдавс Норсафаров: "Намангандаги пенальти бўйича фикрим ўзгармаган"

Coca-Cola Суперлигасида танаффус давом этади.

Барча жамоа ва футболчилар сингари ҳакамлар ҳам янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишди. Биз ҳам "Чиғатой" спорт-комлексида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинида қатнашиб, ФИФА рефериси Фирдавс Норсафаровнинг фикрлари билан қизиқдик.




— Фирдавс, янги мавсумга тайёргарлик қандай кетяпти? Ҳакамлар жамоасида кайфият қанақа?

— Ҳаммаси аъло даражада. 6 февраль куни йиғилган эдик. Йиғин фитнес-тест билан бошланди. Кейин футбол қоидалари бўйича имтиҳон топширдик. Ҳозир ўртоқлик ўйинларида ишлаб, камчиликларимизни тузатишга ҳаракат қиляпмиз. 

— Футболчилар мавсумга тайёрланиш жараёнида узоқ муддатли йиғинларда қатнашишади. Ҳакамлар ҳам спорт формасини ушлаб туриш учун мунтазам шуғулланишадими ёки охирги 1 ой кифоя қиладими?

— Албатта, ҳар доим формамизни ушлаб туришимиз керак. Шунинг учун мустақил равишда шуғулланишни канда қилмаймиз.

— Фирдавс Норсафаров учун 2022 йилги мавсум қандай ўтди? Ўз ишингиздан қониқдингизми?

— Хатолар бўлди. 15та учрашувда ишлаган бўлсам, улардан 2тасида янглишиш ҳолати бўлди. Насиб қилса, кейинги мавсум янада яхши бўлиш учун ҳаркат қиламиз.

— Қаршилик бўлганингиз учун футбол жамоатчилиги орасида сизни "Насаф"га ён босишда айблайдиганлар топилади. Бундай ҳолат ўтган мавсумда ҳам рўй берди. Норсафаров Қаршига борадиган жамоаларни бир тур олдин "ўлдириб бераётгани" тўғрисида гапирганлар бўлди. Бу ҳақда эшитганмисиз? Шунақа миш-мишларга муносабатингиз қанақа?

— Рости, бу ҳақда биринчи марта сиздан эшитяпман. Ҳакамнинг фаолияти шунақа. Ҳар доим нимадир деб гапиришади. Шунинг учун бунақа гапларга эътибор бермай қўйганман.

— Ҳакамликдаги қийинчиликлар ҳақидаям гапиринг. Масалан, майдонда қанақа қарор чиқарсангиз ҳам, бир томон норози бўлиши...

— Тўғри, бу оғир йўналиш. Биласиз, футболда фақат битта жамоа ютиши мумкин. Мағлуб томон ҳар доим норози бўлади. Лекин ҳакамликни танлаётганимизда шу нарсаларни билардик. Шунинг учун нормал ҳолат сифатида қабул қиламиз.

— Ўтган мавсумнинг 6-турида (АГМК билан ўйин) "Пахтакор" футболчиси Шерзод Аъзамовга қизил карточка кўрсатган эдингиз. Ўша вазият эсингиздами?

— Албатта.

— Қарорингизни қандай изоҳлайсиз?

— "Пахтакор" футболчиси майдон марказида қоидани бузганидан кейин жарима зарбаси белгиладим. Ўша эпизодда Аъзамов келиб, менга нисбатан ҳақоратли сўзларни ишлатди. Мен бунақа ҳолатга кўз юмиб кетолмайман...

— Сизга нисбатан клублар томонидан босим ёки таҳдидлар бўладими?

— Ҳа, учраб туради. Масалан, сиз бошқарган ўйинда ютқазган жамоа кейинги ўйин олдидан шундай қилиши мумкин. Лекин бунақа нарсаларга эътибор бермасликка ҳаракат қиламан.

— 2021 йилги мавсумнинг биринчи даврасида "Пахтакор" Наманганда меҳмон бўлган. Ўша ўйинни сиз бошқаргансиз ва Сардор Рашидов йиқилган вазиятда белгилаган пенальтингиз маҳаллий мухлислар норозилигига сабаб бўлган эди. Орадан анча вақт ўтди. Эпизодни такрор-такрор кузатган бўлсангиз керак. Фикрингиз ҳали ҳам ўзгармадими?

— Йўқ, ҳеч нарса ўзгармаган. Ўша куни омма эътирозига сабаб бўлган жиҳат ВАР монитори олдида узоқ қолиб кетганим бўлганди. Аслида ўша пайт ВАР хонасида ўтирганлар билан алоқа узилиб қолгани, сигнал тикланишини кутганимизни ҳеч ким билмайди. 

— Ўша ўйиндан кейин майдон атрофида хунук воқеалар бўлган. Мухлислар норозилиги жиддий кўриниш олган эди. Мана, қисқа муддатдан кейин яна Намангандаги ўйинларга боряпсиз. Майдонда қарор чиқараётган пайтингизда шунақа воқеалар такрорланишидан қўрқув ҳисси бўлмайдими?

— Албатта, исталган шаҳарга борсангиз ҳам, олдинги ўйинларни эслаб таҳлил қиласиз. Лекин майдонга чиққанингиздан кейин вазиятга борича баҳо беришингиз талаб қилинади. Қўрқув ёки бошқача туйғу бўлмайди.

— Охирги савол: Ҳакамлар ўйинга тайёрланиш жараёнида футболчиларни алоҳида ўрганади. Сизнингча, Ўзбекистон чемпионатида энг кўп симуляция ишлатадиган футболчи ким?

— Ўйлашимча, Шоҳруз Норхонов бўлса керак. Ушбу ҳужумчини кўп кузатганман.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика