

"Бинафшаранглилар" раҳбарияти 24 ёшли футболчи трансфер ҳуқуқини мавсум охирида сотиб олмоқчи. "Фиорентина" Тельонинг шартномасида белгиланган 8 млн. еврони тўлашга тайёр.
Жорий мавсумда Тель Италия чемпионатининг 8 учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли пас берди.



