UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  0 17:47Ўзга олам вакиллари  2 17:40Про лига. "Жайхун" – Олимпик-MobiUz" (онлайн ҳисоб)  0 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  3 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  5 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  4 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  1 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  6 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  14 14:29"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков  10 14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  1 13:42"Пахтакор" Педру Морейра қисқа таътилга чиққанини эълон қилди. Жамоани вақтинча Камолиддин Тожиев бошқаради  18 13:27"Челси" футболчиси "Фламенго" диққат марказида  0

Финалдаги "обгон", "Ливерпуль"нинг энг қиммат трансфери ва 22 ёшда сардорлик. Фернандо Торрес фаолиятидаги ёрқин дамларни эслаймиз Янгиликлар

Финалдаги "обгон", "Ливерпуль"нинг энг қиммат трансфери ва 22 ёшда сардорлик. Фернандо Торрес фаолиятидаги ёрқин дамларни эслаймиз

Фернандо Торрес футболни тарк этмоқда.

35 ёшли ҳужумчи кеча, 21 июнь куни фаолиятини якунлаётганини расман эълон қилди, якшанбада эса бу маълумот матбуот анжумани орқали тасдиқланади. Клубларда 260та, терма жамоада эса 38та гол урган Торрес деярли ўн йил олдин топ-ҳужумчи номини йўқотган эди. Айнан ўша йили у "Ливерпуль"дан "Челси"га ўтган.


Торреснинг энг яхши йилларини ёдга оламиз.

"Атлетико" тарихидаги энг қийин дамларда Фернандо Торрес асосий таркибда майдонга туша бошлади. 1999/2000 мавсумда полиция клуб президенти Хесус Хилга нисбатан "Атлетико" пулларини сарфлаб юбориш борасида иш очилди ва раҳбар четлатилди. Жамоани бошқараётган Клаудио Раньери мавсум якунланмасидан истеъфога чиқди. Жамоада инқироз рўй берди, Мадрид клуби 1934 йилдан сўнг биринчи марта иккинчи даражали лига (Сегунда)га тушиб кетди.

Торреснинг дебюти Сегундада бўлган (2001 йил, май). "Атлетико" Испаниянинг иккинчи лигасида икки мавсум ўйнади, Торрес эндигина катталар футболига кўникаётганди. Жамоа ЛаЛигага чиққанидан сўнг ўсмир катталар қаторига қўшилди: Илк мавсумдаёқ 13та гол (19 ёшида). Йигитча клуб мухлисларининг севимли футболчисига айланди.

Торрес 22 ёшида сардорлик боғичида ўйнай бошлади ва клуб тарихидаги энг яхши сардорга айланди. "Реал" Фернандони харид қилишга уринди, рад жавоби уни янада машҳур футболчига айлантирди, "Челси"нинг таклифига айтилган "йўқ" сўзи эса уни қаҳрамон даражасига олиб чиқди. Аммо 2007 йилнинг ёзида хатто "Атлетико"нинг ашаддий ишқибозлари ҳам Фернандо кетишини тушиниб туришганди. Бенитес Торресни "Ливерпуль"га таклиф қилди ва у рози бўлди.


"Ливерпуль" испаниялик учун 20 млн. евро сарфлади - ўша пайтда бу клуб тарихидаги энг қиммат трансфер эди.

Торрес тезда ва кўп гол уришни бошлади. У "Ливерпуль"даги илк мавсумида 33та гол урди. Форвард бу натижани бошқа такрорлай олмаслигини ким ҳам ўйлабди дейсиз.

Клубдаги мавсумни яхши ўтказган Торрес Испания терма жамоасида Евро-2008га йўл олди. Бу Европа чемпионатида Давид Вилья ўзини кўрсатди (4та учрашувда 5та гол), аммо у ярим финалда жароҳат олди. Шу пайт катта саҳнага Торрес чиқди ва Германияга қарши финалда чаққон Филип Ламни "обгон" қилиб ўтиб, Нойер дарвозасини ишғол қилди. Ушбу гол испанларга чемпионлик номини олиб берди.

Ўша йил Торрес "Олтин тўп" сўровномасида учинчи ўринни эгаллади.

Икки йилдан сўнг Торрес Испания билан жаҳон чемпионига айланди. Суратда Торрес Иньеста билан турибди. 9 йил олдин, Испания U17 жаҳон чемпионатини тарк этганида, Торрес ва Иньеста футболка алмашишган эди. Катталар ўртасидаги мундиалда Торрес Иньестага ўша футболкани қайтарди. Либосда қуйидаги сўзлар ёзилган эди: "Бир кун келиб сен билан жаҳон чемпиони бўламиз".

Торрес клубда ҳам муҳим футболчи бўлган. Бенитес Торресга гол уриш учун бўш зона кераклигини яхши тушунарди. "Ливерпуль"нинг услуби Фернандога мос келарди: Жеррард ва Алонсо жамоаси вертикал тез ўйин намойиш этиб, тўпни ўзида кўп ушлаб қолмасди.


"Ливерпуль"даги учта мавсум давомида Торрес ўзининг энг ёрқин ўйинларини намойиш этди. Рақамлар буни исботлайди: Ҳар учрашувда ўртача 0,84та гол (пенальтиларсиз). Супер тўпурарларнинг энг муваффақиятли 3та мавсумини ҳисобга олсак, Фернандо Анри (0,73), Кейн (0,72), Ширер (0,71), Агуэро (0,71), Суареслардан (0,69) яхшироқ натижа кўрсатган.

Торреснинг парвози "Челси"да якунига етди. Аслида у "Ливерпуль"даги сўнгги ярим йилни жуда ёмон ўтказганди. Мавсумлар оралиғида Бенитес ўрнини Рой Хожсон эгаллади. Унинг машғулотлари Торресни "синдирди". Бундан ташқари, испаниялик жароҳатлардан азоб чекди - форвард ярим мавсумда бор-йўғи 9та гол уришга муваффақ бўлди.


Фернандонинг 50 млн. евролик трансфери "Ливерпуль" учун муваффақиятга айланди. У қолганида жамоага бошқа фойда келтирмаган бўларди.

Торреснинг сўнгги муваффақиятли турнири Евро-2012 бўлди ("Челси" билан ЧЛ ютилганда у бортда эди, аммо йўловчи сифатида, бироқ унинг "Барселона"га урган голи ҳамманинг ёдида). Торрес Ирландияга қарши баҳсда дубль қайд этди, кейин финалда Италия дарвозасини ишғол қилди. Турнирнинг энг яхши тўпурари бўлиш учун Фернандога учта гол етарли бўлди.

"Торрес жуда иқтидорли бўлган, уни тўхтатиб қолишнинг иложи йўқ эди. У бутун умри давомида муҳим голларни урди. Торрес ақлли йигит ва футболни яхши тушунади. Аммо ҳозир у футболни севади деб ўйламайман" - деб ёзганди 2014 йилда журналист Грэм Хантер. У ҳақ бўлиб чиқди: Торрес аввалги даражасига қайтмади.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика