Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди
02 дек 23:21
Янгиликлар
Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди
Футболчи ҳакамни ёмон сўзлар билан атаган.
Винисиус Жуниор "Жирона"га қарши ўйиндаги ҳакамликдан ғазабланди.
"Реал" қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор Ла Лиганинг 14-турида "Жирона"га қарши ўйинда (1:1) ҳакамлик қилишдан норозилигини билдирди.
Movistar Plus’нинг El Día Después кўрсатувида ўйиннинг 5-дақиқасида олинган лавҳалар намойиш этилди. Бразилиялик футболчи ҳакамдан шундай шикоят қилди:
"Бу ақлдан озиш, бу ғайритабиий ҳолат. У бирорта ҳам қоида бузилишини қайд этмади, бу ақлдан озиш. Ит эмган."
Учрашувнинг бош ҳаками Рикардо де Бургос Бенгоэчеа эди. "Реал Мадрид" ушбу баҳсда дуранг қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар