UZ

Сўнгги янгиликлар

02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  3 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  2 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  2 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  7 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  18 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  14 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  11 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  34 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  14

Филипп Райевац: "Локомотив" - мен қарши ўйнаган Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси" Янгиликлар

Филипп Райевац: "Локомотив" - мен қарши ўйнаган Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси"

"Локомотив"нинг янги футболчиси Филипп Райевац ўзининг трансфери борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Локомотив" вакиллари менга учинчи марта таклиф билан чиқишди. Ўтган йили қишда ҳам менга ушбу клуб таклиф билан чиққанди. Бироқ мен "Бунёдкор" билан шартнома имзолагандим. Ёздаёқ "Локомотив"га ўтмоқчи эдим. Бироқ бу амалга ошмади. Шукурки, энди клуб билан келишдим. Кейинги йили "Локомотив" таркибида ўйнашдан хурсандман. Ушбу жамоа билан Осиё чемпионлар лигасида ўйнаш истагим жуда кучли. Жамоанинг мамлакат чемпионлигини ҳимоя қилишида ва Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқишига ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Жамоанинг тактик жиҳатдан тартибли ўйин кўрсатиши менга маъқул келмоқда. Айниқса, Марат Бикмаев ва Икром Алибоевларнинг ўйинлари менга ёқади. Марат Бикмаев сўнгги икки-уч мавсумда кўплаб голлар уриб, ўйин тақдирини ҳал қилди. Ундан ташқари ҳимоячи Анзур Исмоиловни қаттиқ ҳурмат қиламан. Айнан улар ўз позицияларида "Локомотив"нинг якунланган мавсумдаги энг яхши футболчилари бўлишди деб ҳисоблайман.

Икки жамоа таркибида "Локомотив"га қарши ўйинларда қатнашдим. Айта оламанки, "Локомотив" - мен қарши ўйнаган Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика