UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50УзПФЛ. Ойнинг барча соврини ҳам «Насаф» аъзоларига насиб этди  2 08:36Жалолиддин Машарипов: "Энди ёш футболчи эмасмиз, айрим бир вазиятларда масъулиятни ўз бўйнимизга олиб, вазиятни ўзгартиришимиз керак"  4 08:17Футзал. Жаҳон чемпионлигига даъвогар қўшниларимиз Тошкентга етиб келди  0 07:47ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина ва Бразилияда мағлубият, Уругвай эса дуранг ўйнади  4 07:26Про лига. Бугун иккита учрашув бор  0 07:10ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Эрон 0:1, Махаллийлаштирилган ўйинчиларнинг Эронга "тиши ўтмади"  0 02:07ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистонлик ҳакамлар ишлаган ўйинда Япония Баҳрайнга ҳеч қандай имконият қолдирмади  2 02:00Миллатлар лигаси. Нидерландия ва Германия жанговар дуранг қайд этишди, Англия эса ғалаба қозонди  0 00:55Рамосга Жанубий Америкадан таклиф келиб тушди  0 00:27Қирғиз Республикаси устози: "Биз қилган ўзгаришлар рақибга бир қанча ноқулайликлар туғдирди. Бугун уларни хайрон қолдира олдик"  11 00:05Рустам Ашурматов: "Ўзимизга ўзимиз ютқазмасак, бу гуруҳда ҳеч ким бизни мағлуб эта олмайди"  15 23:35Одилжон Ҳамробеков: "Бугун тактика ёки индивидуал маҳорат эвазига эмас, кучли иштиёқ сабабли ғалаба қозондик"  18 23:15ЖЧ-2026 саралаши. Эрон БААни қийинчилик билан мағлуб этди. Ўзбекистон иккинчи турдан кейин тўплар нисбатига кўра биринчи ўринда  51 22:47ЖЧ-2026 саралаши. Иордания Фаластинни, Жанубий Корея Ўмонни мағлубиятга учратди  5 22:39Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши кечган қийин учрашувдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  32

"FIFA.com" Саудия Арабистонининг катта саҳнага қайтишига ишоняпти Янгиликлар

"FIFA.com" Саудия Арабистонининг катта саҳнага қайтишига ишоняпти

"А" гуруҳидан кейин ФИФА расмий сайти "B" гуруҳига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Бразилия - 2014да бўлгани каби бу сафар ҳам Япония ва Австралия терма жамоалари битта гуруҳдан жой олдилар. Иккинчи саралаш босқичида бир гуруҳда ўйнаган БАА ва Саудия Арабистони, Таиланд ҳамда Ироқ терма жамоалар мазкур гуруҳдан жой олдилар.

ЖЧ-2018га йўл олиш учун Австралия/Япония жуфтлигини фаворит сифатида кўрсатамиз. Аммо БАА ва Саудия Арабистонини унутмаслик лозим. Ироқ ҳам "жанг"га тайёр. Таиланд эса иккинчи босқичда биринчи ўринни қўлга киритди ва ўйлаймизки шу билан тўхтаб қолмайди.



ЖАМОАЛАР
Австралия
Япония
Саудия Арабистони
БАА
Ироқ
Таиланд

ТАРИХИЙ ТЎҚНАШУВЛАР
Австралия ва Япония терма жамоалари 4 йил аввалги саралаш босқичида ҳам бир гуруҳдан ўрин олганлар. Икки терма жамоа ҳам ўшанда мундиал йўлламансини қўлга кирита олган эди. Кўрамиз, бу сафар ҳам Анге Постекоглу ва Воҳид Ҳалилхожич ўзлари бошқараётган терма жамоаларни катта форум сари бошлаб бора оладиларми?

Гуруҳдаги қолган жамоалар олдида ҳам оддий вазифа турмаяпти. Берт Ван Марвейк Саудия Арабистони терма жамоасини яна ЖЧга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради. Бу борада БАА терма жамоасининг имкониятлари чакки эмас. Махди Алининг терма жамоаси ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2009 ва Лондон Олимпиадасида иштирок этиб катта тажриба тўплади.

Ироқ терма жамоаси 1986 йил қўлга киритган тарихий натижасини қайд этиш учун ҳаракат қилади. Мексикадаги мундиалда иштирок этган ироқликларга барча ўйинларни битта темпда ўтказиш сифати етишмаяпти. Табиийки, гуруҳ аутсайдери бу Таиланд. Мазкур гуруҳда биргина терма жамоа мундиалга йўл олмаган, у ҳам бўлса таиландликлар.


ЎТКАЗИБ ЮБОРМАСЛИК КЕРАК БЎЛГАН ЎЙИНЛАР

Япония - Ироқ (2016 йил 6 октябрь ва 2017 йил 13 июнь)
Франция яшил майдонларида ЖЧда дебют қилган японлар ўшандан бери биронта мундиални қўйиб юбормаяпти. Аслида Япония тўрт йил аввал жаҳон чемпионатига бориши мумкин эди. Аммо саралаш босқичининг сўнгги турида 2-1 ҳисобида ғалаба қозониб турган терма жамоа учрашувнинг сўнгги дақиқасида Ироқдан гол ўтказиб юборади, 2-2. Агар терма жамоа ғалабани ушлаб қола олганида мундиалга йўл олган бўларди. ЖЧ-2014 саралаш ўйинида Япония икки учрашувда ҳам Ироқни мағлубиятга учратган.



БУ ҚИЗИҚ
Осиё Бразилиясининг қайтиши
Сўнгги маротаба Саудия Арабистони терма жамоаси 2006 йилги чемпионатда иштирок этган. "H" гуруҳида араблар сўнгги ўринни банд этганлар. Шундан кейин Осий Кубоги - 2007да қатнашиб, бошқа мундиалга чиқмади. Аксига олиб, кейингги иккита ОКда ҳам омадсиз иштирок этиб келаяпти. 2015 йил Берт Ван Марвейк жамоа посттига келгач, натижалар ҳам ижобий томонга ўзгарди. Февраль ойида терма жамоа ФИФА рейтингида сўнгги 4 йилликдаги энг яхши натижасини қайд этди. 2-босқич саралаш ўйинларида битта ҳам мағлубиятга учралмади. Мундиал ҳавосидан нафас олган Берт Ван Марвейк 2010 йили Голландия терма жамоасининг бош мураббийи сифатида Африка яшил майдонларида гавдаланган эди.


Вақт кўрсатади
Таиланд терма жамоасининг бош мураббийи Киатисак Сенамуанг 1993 йилнинг 8 апрелида японларга қарши ўйинда дебют ўйинини ўтказган. Энди Таиланднинг собиқ ҳужумчи мураббий сифатида Япония терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. У терма жамоа сафида энг кўп майдонга чиққан футболчи бўлиб, жами 131 маротаба терма жамоа либосини кийган. 1993 йили Таиланд Японияга 1:0 ҳисобида имкониятни бой берган.

7-РАҚАМ
Шунча маротаба БАА ва Саудия Арабистони терма жамоалари ФИФА саралаш ўйинлари доирасида ўзаро баҳс олиб борганлар. Устунлик саудиялик футболчилар томонида. Улар 3 маротаба ғалаба қозониб, шунча дуранг ўйнаганлар. БАА бир маротаба уч очкога эга чиққан.


FIFA.com сайтидан Нодирхўжа Юлдашев таржимаси

Рейтинг: +9   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика