UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  1 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

FIFA.COM: Дилшод Раҳматов: "Тошкентдаги Осиё чемпионатини ҳеч қачон унутмайман" Янгиликлар

FIFA.COM: Дилшод Раҳматов: "Тошкентдаги Осиё чемпионатини ҳеч қачон унутмайман"

FIFA.COM сайти мухбири футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Раҳматовдан интервью олишди.

"Мен Тошкентдаги Осиё чемпионатини ҳеч қачон унутмайман. Биз ўз мухлисларимиз, халқимиз кўз ўнгида ўйнаш имконияти бор эди. Ўз мақсадимизга эришдик ва биринчи марта мундиалга йўлланма олдик", - дейди Раҳматов.

2012 ва 2014 йилги Осиё чемпионатларида иштирок этган Раҳматов учун бу учинчи қитъа чемпионати эди. Икки йил муқаддам Раҳматов ва унинг жамоаси бронза медалига эга чиққанди. Аммо ўша чемпионат Жаҳон чемпионати йўлланмасини бермасди. Февраль ойидаги чемпионатдаги кумуш медаль ва Жаҳон чемпионатига чиқиш Ўзбекистонда футзал ривожи учун хизмат қилди.

"Юртимизда футзалга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда деб ўйлайман. Ўз ўйинимиз орқали халқимиз меҳрини қозона олдик. Менга кўпчилик қўнғироқ қилиб ўз болаларимни қандай қилиб футзалчи қилиш мумкинлигини сўрашди", - дейди Осиё чемпионати чорак финалида Ироқ билан ўйинда гол урган Раҳматов. Айнан ўша ўйин орқали Ўзбекистон мундиал йўлланмасига эга чиққанди.

"Хосе Мария Мендез Ўзбекистонга келиб кўп нарсани ўзгартириб юборди. Унгача футзал умуман бошқача эди. Мендез туфайли биз футзал фалсафасини тушуна бошладик", - дейди Осиё чемпионатида 5та гол урган Раҳматов.



Жаҳон чемпионатидан олдин Ўзбекистон терма жамоаси Португалия ва Испания билан ўртоқлик учрашувлари ўтказди. "Португалия терма жамоаси жуда кучли, таркибдаги Рикардиньо дунё миқиёсидаги футзалчи ҳисобланади. Испания эса айни пайтда Жаҳондаги энг кучли терма жамоаларидан бири бўлади. Уларга қарши баҳсда битта кичик хато қилсангиз бу қимматга тушади", - дейди Дилшод Раҳматов.

Дилшод Раҳматов 9 йилдан буён футзал ўйнамоқда. Терма жамоада 2010 йилдан бери фаолият олиб бормоқда. Колумбиядаги мундиалда Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари Тошкентдагидан кам бўлмайди. Ҳужумчи мундиалдан сўнг телефонига табрикларга тўла хабарлар келишига умид қилмоқда.

FIFA.COM сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика