Бельгия футбол ассоциацияси Балогуннинг ЖЧдаги дисквалификацияси бекор қилингани устидан шикоят қилди

6 июл 2026, 17:15
Қироллик Бельгия футбол ассоциацияси (RBFA) ФИФАнинг АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг Жаҳон чемпионати — 2026 доирасидаги автоматик дисквалификациясини бекор қилиш ҳақидаги қарори устидан расман апелляция берди.

Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Бельгия федерацияси баёнотида раҳбарият ФИФАнинг мусобақа регламентига "тўғридан-тўғри зид" бўлган қароридан "шоокка тушгани" айтилган. Шунингдек, ассоциация аъзолари "кейинги ҳаракатларнинг барча мумкин бўлган вариантларини" кўриб чиқишмоқда.

Қайд этилишича, федерация ФИФАдан дисквалификацияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорнинг тўлиқ асосланишини ва ушбу эпизод бўйича ҳакамлар қўмитасининг ҳисоботини талаб қилган.

Эслатиб ўтамиз, Балогун ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Босния ва Герцеговинага қарши ўйинда қизил карточка олган эди, бироқ ФИФА кутилмаганда мажбурий дисквалификацияни бир йиллик шартли жазога ўзгартирди. Бунинг шарофати билан Америка жамоасининг жорий дунё биринчилигидаги энг яхши тўпурари 1/8 финалда Бельгияга қарши ўйнаш имкониятига эга бўлади. Ўйин 7 июль куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›