UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   2 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  0 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  10 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  27 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  27 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  12 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  9 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  2 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28

Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл" Янгиликлар

Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси сардори Дилшод Раҳматов Гватемалага қарши кечган (7:4) баҳсдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашув қизиқарли бўлди. Ҳимояда кўп хатога йўл қўйдик ва шу сабабли 4та гол ўтказиб юбордик. Жаҳон чемпионатида эса бундай хатолар кечирилмайди. Бугун ёш футболчиларимиз ҳам жуда яхши ўйин намойиш этишди. Мухлисларимиз кўз ўнгида ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Меҳнат қилишда давом этамиз. Мураббийлар штаби жамоада катта ўзгаришлар қилди, ёш футболчилар жалб этилди. Мураббийлар штабимиз жуда қаттиққўл(кулади). Тезроқ оптимал ҳолатимизга қайтиб олишимиз керак. Бугун Олимпия терма жамоамиз ҳам ўйин ўтказди. Кейинги баҳсларда уларга омад тилайман. Олимпиададаги спортчиларимизга футзалчилар номидан омад тилайман.

- Гватемала терма жамоасига қарши ҳар доим принципиал ўйинлар бўлади. Ушбу мамлакат вакилларига қарши жуда эмоционал ва курашларга бой ўйинлар ўтказамиз. Бугун ҳам паркетда кўп голлар, эмоциялар, кескин кураш гувоҳи бўлдик. Гватемалага қарши бошқача ёндашувнинг сабаби нимада?

- Яхши савол бўлди. Гватемала терма жамоаси табиатан жуда курашувчан ва жангчи жамоа. Улар охиригача кураш олиб боришади. Сўнгги ўйинимизда ҳам 5:4 ҳисобида қайд этилди. Гватемалада характер бор. Бундай жамоаларга қарши сўнгги сониягача ўйнаш керак. Улар бизга ўйиннинг сўнгги сониясига қадар курашиш кераклигини ўргатган. Гватемалага қарши биринчи маротаба Литвадаги Жаҳон чемпионатида ўйнаган эдик. Сўнгги дақиқадаги гол сабабли аламли мағлубиятга учрагандик. Шундай ўйинлар бизга кўп нарсани ўргатди. Энди эса, уларни бир неча маротаба мағлуб этдик.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика