ФИФА ижарага бериладиган футболчилар сонини чеклаши мумкин

Aslanov Jasurbek
13 сен 2018, 11:11
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ижарага бериладиган футболчилар сонини чеклашни кўриб чиқмоқда.

ФИФА ғояси бўйича, клублар кўпи билан 8 нафар футболчини ижарага бериши мумкин ва бир клубга бериладиган ўйинчилар сони 4 кишидан ошмаслиги керак. Клубнинг 21 ёшгача бўлган иқтидорли тарбияланувчилари учун истисно қилиниши мумкин.

Агар чеклов кучга кирса, бу қоида кўпроқ "Челси" ва "Ювентус"га таъсир кўрсатади. Жорий мавсум инглиз клуби 40 нафар, А Серия жамоаси эса 26 нафар футболчисини ижарага берган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›