Фердинанд: "Менимча Де Хеа кетади"
05 апр 2021 17:38
Янгиликлар
Фердинанд: "Менимча Де Хеа кетади"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Рио Фердинанд дарвозабон Давид де Хеанинг жамоадаги ўрни ҳақида гапирди.
Испаниялик посбон сўнгги бир неча ўйинларни захира ўриндиғида кузатмоқда. Шу боисдан унинг ёзги трансферлар ойнаси вақтида кетиши мумкинлиги борасидаги миш-мишлар кўпайиб кетди.
"Икки вариант бор: ёки жойинг учун курашасан, ёки кетасан. Агарда Дин Хендерсон мавсумни асосий дарвозабон сифатида якунласа, де Хеа жамоада қолишига ишонмайман. Менимча, у кетади. Бу йўлда унинг маоши катталиги ҳам муҳим роль ўйнайди. Бир жамоада икки асосий дарвозабон бўлиши мумкин эмас. Бир вақтлар де Хеа биринчи рақамли посбон эди. Эндиликда Сульшер барчасини бошқача кўрмоқда", - деди Фердинанд.
"Юнайтед" 2011 йилда де Хеа билан шартнома имзолаганди. Ушбу мавсумда Давид 29 ўйинда 37 гол ўтказиб юборди ва 10 баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар