UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17A серия. "Ювентус" - "Аталанта" учрашувидан 10та сурат  0 10:14Гризманн жароҳат олди  0 09:55Пеп Гвардиола: “Биз майдонда ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритдик. Ўйлайманки, УЕФА бизга ўйнаш имконини беради”  1 09:33Ла Лига. "Вальядолид" - "Барселона" учрашувидан 10та сурат  0 09:20Турнир жадвалидаги қўшнилар қарама-қаршилиги ёхуд турнинг марказий "Пахтакор" ва АГМК учрашувидан олдин "Championat.asia" ижодкорлари қандай фикрда?   14 09:09Ла Лига. "Атлетико" - "Бетис" учрашувидан 10та сурат  0 08:52Сетьен: “Барса” қўлидан келган барча ишни қилаяпти, аммо...  5 08:29 Сарри: “Европанинг энг кучли жамоаларидан бири билан тўқнашдик”  13 08:00Coca Cola Суперлигаси. Бугун 9-тур бошланади - Андижон ва Бекободда ўйинлар бор  8 07:45“Ҳимоячилар қўлларини кесиб ташлашлари керакми?”  18 07:15А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" 2:2  9 07:10ЛаЛига. "Вальядолид" - "Барселона" 0:1  0 07:05ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Бетис" 1:0  0 07:00А Серия. "Брешиа" - "Рома" 0:3  0 06:37АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:5  0

Фердинанд: “Бу мавсум натижаларини бекор қилиш лозим” Янгиликлар

Фердинанд: “Бу мавсум натижаларини бекор қилиш лозим”

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд коронавирес пандемияси туфайли АПЛ баҳсларини муддатидан олдин тугатиш ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Менинг фикримча, ушбу мавсум натижаларини бекор қилиш лозим. Биламан, кўплаб “Ливерпуль” фанатлари  бу гапларимдан кейин “Манчестер Юнайтед”ни қўллаш мақсадида шу фикрларни билдирди” деб айтиши мумкин. Гап бунда эмас, шунчаки бу мавсумни қандай тугашини тахмин қилолмаяпман. Таваккал қилиш вақти эмас. Ҳаммаси оддий. 

Барча ўйинлар ёпиқ эшиклар ортида ўтган тақдирда ҳам, майдонда футболчилар ҳаракат қилишадику?! Улар инсон эмасми? Коронавирус уларни ўз домига тортиши мумкинку. Футболчилари бу касалликдан тўлиқ халос бўлмасликлари ёки бирор бир бошқа футболчига вирусни юқтиришлари ҳам мумкинку. Шу сабабли мавсумни давом эттириш тўғри қарор бўлмайди.

Қолаверса, стадионларда аренада хизмат қилувчи хавфсизлик хизмати ходимлари ва бошқалар бўлишади. Ҳамма хавотир остида бўлади. Бу мавсумдаги барча амбицияларни унутиш керак. Гап ҳаёт-мамот  масаласи ҳақида, инсонлар тақдири ҳақида кетмоқда. Бундай ҳолатда футбол иккинчи “план”да бўлади. Эшитинг, биз барчамиз футболни яхши кўрамиз. Мен футболни севаман. Аммо бу ҳаёт ёки ўлим эмас. Қачонки вазият шунгача етиб борадиган бўлса, сиз одамлар соғлиғини ҳаммасидан устун қўйишингиз лозим. 

Мавсумни янгидан бошлаш керак. Бу борада вазият ижобий томонга ўзгариши билан биз янги мавсумни келган жойидан давом эттирсак бўлади. Аммо бу воқеа яқин орада рўй беришига мен ишонмаяпман. 

Агар кейинги ойдан ҳаммаси ўз ҳолига қайтса, мамлакат нормал ҳаёт тарзига ўтса, мавсумни келган жойидан давом эттириш мумкин. Аммо бизга айтилаётган гап сўзларга қараганда, бу ҳолат бу яқин вақт ичида руй бермаслиги мумкин”, дея Фердинанд ўз фикрларини Инстаграмдаги саҳифасида билдириб ўтди.

Рейтинг: -20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг