UZ

Сўнгги янгиликлар

15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  22 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  8 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  11 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  5 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   8 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  20 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0

Файзуллаев ЦСКАга қайтди ва Евро-2024да кимга мухлислик қилишини айтди Янгиликлар

Файзуллаев ЦСКАга қайтди ва Евро-2024да кимга мухлислик қилишини айтди

Ўзбекистон терма ва олимпия терма жамоаси футболчиси Аббос Файзуллаев ЦСКА сафига қайтди.

Аббос Файзуллаев ЦСКАга қайтиб, жамоа билан янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди. Машғулот давомида у клуб матбуот хизматига интервью беришга ҳам улгурди.


"Таътил яхши ўтди, Ўзбекистонда дам олдим. Кейин 3-4 кун Дубайда, қуёш остида ётиб, тикланиш жараёнини ўтказдим. Кеча ЦСКА сафига қайтдим. Бугун 2та машғулот ўтказдик. Янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юбордик.

Бош мураббий билан бироз суҳбатлашдик. Бугун "теория"да иштирок этдим. Бир-биримизни яхшироқ ўрганишимиз, таниб олишимиз учун вақт етарли деб ўйлайман.

Евро-2024да кимга мухлислик қиламан? Менга Испания ўйини ёқади, уларга мухлислик қиляпман.

Ижтимоий тармоқлардаги видео? Тошкентда дўстлар ва танишлар билан йиғилиб, кўча футболи ўйнадик. Футболни жуда соғингандим. Вақтимизни мароқли ўтказдик".


Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев 10 июль куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинига қўшилади.



Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика