

"Динамо" жамоаси дастлабки мавсумолди хориж йиғинини 16-29 январь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида ўтказади.
Абу-Дабидаги йиғин доирасида "Динамо" бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказишни режалаштирган. Жумладан, 25 январь куни Абу-Дабида Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКА клубига қарши халқаро ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришилди", – дейилади хабарда.
"Динамо" Суперлигада мавсумни 4-ўринда якунлаган бўлса, ЦСКА Россия Премьер-лигаси биринчи даврасидан кейин пешқадамдан 4 очко ортда қолиб, 4-ўринни эгаллаб турибди.



