UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  3 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  14 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  11 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  16 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  55 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  433 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Фарруҳ Сайфиев: “Дердийок "Пахтакор"га катта фойда келтиришига ишонаман” Янгиликлар

Фарруҳ Сайфиев: “Дердийок "Пахтакор"га катта фойда келтиришига ишонаман”

Ўтган ой БААда янги мавсумга ҳозирликни давом эттирган “Пахтакор” клуби юртимизга қайтиб келди.

Эндиликда “шерлар” ОЧЛ биринчи турига тараддудни шу ерда олиб боришади. Муҳим учрашувлар олдидан етакчи футболчи Фарруҳ Сайфиев фикрларини билдириб ўтди.

“Биринчи йиғинни Тошкентда ўтказдик. Бунда жисмоний ҳолатимизни яхшилашга урғу бердик ва тикланиш машқларини бажардик. Иккинчи йиғинни эса БААда олиб бордик. Учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Узоқ танаффусдан кейин ўйинимизни топиб, уни йўлга қўйиб олиш муҳим эди.

Янги келган юлдуз футболчи Эрен Дердийок ҳақида ижобий фикр билдиришим мумкин. Тажрибали футболчи, жамоамизга яхшигина ёрдами тегади деб ўйлайман.

Жорий йилдаги илк расмий ўйинимизни 10 февраль куни “Шабаб Ал Аҳли” жамоасига қарши ўтказамиз. Дастлабки икки турда ўз майдонимизда ўйнаймиз. Худо хоҳласа ғалаба қозониб суюклиларимизга шодлик улашамиз. Рақибларимиз оддий жамоалар эмас. “Ал Ҳилол” мусобақанинг амалдаги ғолиби. Аввалги мавсумда ҳам гуруҳимиздан анча кучли жамоалар жой олганди. Назаримда биз муносиб кураш олиб боргандик”, - деди Фарруҳ Сайфиев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика