UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Пирс Морган Месси ҳақида: "Саудия Арабистонидан мағлуб бўлган одам"  3 19:55ЖЧ-2022. Франция - Польша (Матнли трансляция)  16 19:45Olamsport: Ҳасанбой Дўсматовнинг мақсади, бугунги UFC турнири тафсилотлари ва бошқа хабарлар  0 19:26Неймар Жанубий Кореяга қарши баҳсда майдонга тушадими?  1 19:01Эшитдик-да! "Насаф" футболчисига Греция клуби қизиқиш билдирмоқда  24 18:44ЖЧ-2022. Франция - Польша. Асосий таркиблар маълум!  7 18:25Кай Хаверц: "Миллатимиз дардини тушуниб турибман"  4 17:57Ди Мария чорак финалда ўйнамаслиги мумкин  2 17:39"Ювентус" ҳужумчиси жамоада қолишни истайди  0 17:17"Челси" Кантенинг ўрнига футболчи қидирмоқда  2 16:55Olamsport: Тайсон Фьюри Чисора билан жанг қилди, Шаҳрам Шоҳжаҳоннинг "вызови"га жавоб қайтарди ва бошқа хабарлар  1 16:48Англия термаси футболчилари ЖЧ ғолиблиги учун қанча мукофот олиши маълум қилинди  9 16:32Скалони: "Мессининг қандай эканлигини барча кўриб турибди"  5 16:11"Пахтакор" Элдор Суюнов билан шартномани узайтирди  8 15:52Вазият оғирга ўхшамоқда. Афсонавий Пеленинг саломатлиги билан нималар содир бўлмоқда?  5

Фарруҳ Иброҳимов: "Иккинчи даврада жамоамиз ўйин томонлама ўсишга эришди" Янгиликлар

Фарруҳ Иброҳимов: "Иккинчи даврада жамоамиз ўйин томонлама ўсишга эришди"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси бирин-кетин ғалабалар қозониб, турнир жадвалида кўтарилмоқда.

Жумладан, Суперлиганинг 20-турида бекободликлар сафарда "Қизилқум"га қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ўйиндан кейин "Металлург" футболчиси Фарруҳ Иброҳимов фикрларига қулоқ тутдик.

- Фарруҳ, дастлаб "Қизилқум" билан ўйин ҳақида фикрларингиз билан бўлишснгиз...

- Навоийда жуда қийин баҳс ўтишини олдиндан билардик.  Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Жамоамиз билан ғалаба қозонишни астойдил истадик ва якунда муваффақият қозондик.

- "Металлург" иккинчи даврага келиб ўз ўйинини топиб олгандек....

- Дарҳақиқат, биз биринчи даврага қараганда анча сифатли барқарор ва ҳужумкор ўйин кўрсатмоқдамиз. Ўйин жиҳатидан ўсишга эришдик.

- Жамоа мавсумни қайси ўринда тугатишни мақсад қилган?

- Худо хоҳласа, кучли олтиликка кириш ва мухлисларни чиройли ўйинларимиз билан янада хурсанд қилиш.

- Айтинг-чи, жорий мавсумдаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Жорий мавсум бошидан бери бош мураббийи менга ишонч билдириб, ўйин амалиёти бермоқда. Футболчи сифатида бу мавсум ўсишга эришдим. Шу ўринда менга ишонч билдираётган бош мураббийга миннатдорчилик билдираман.

- Умуман олганда, бош мураббийнинг талабларини тушунишда муаммо бўлмаяптими?

- Биласизми, жамоамиз бош мураббийи кўпроқ ҳужумкор ўйин талаб қилмоқда. Қолаверса, кўрсатмаларни тушуниб олиш қийин бўлаётгани йўқ.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика