UZ

Сўнгги янгиликлар

01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  0 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0 00:46Трент Беллингем билан дўстлиги сабаб "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин  0 00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  1 23:46"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Қувайт клубига имкониятни бой берди  2 23:18"Динамо"да кўрикдан ўтаётган бразилиялик вингерга жавоб берилди  2 22:52Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди  4 22:20Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"  1 21:50Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон футзал термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 21:26Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди  24 21:03Ўртоқлик учрашуви. ОКМК Беларусь клубига имкониятни бой берди  1 20:35Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг асосий футболчиси легионерга айланиши мумкин  31 20:16Париж-2024. Ҳар бир терма жамоадаги катта ёшли футболчилар  8 19:49Ван Дейк NBA афсонаси Леброн Жеймс билан суратга тушди  4 19:21"Комо" Бонавентурани сотиб олмоқчи  1

Фарқ қисқармоқда: А Серия 18-тур якунлари Янгиликлар

Фарқ қисқармоқда: А Серия 18-тур якунлари

Теглар :  А Серия
Италия А Серияси 18-тур якунлари билан танишинг.

"Интер" Генуяда қоқилмоқда



Ўйиннинг боши "Интер" учун яхши кечди, Риера Тюрамнинг бош билан берган зарбасидан сўнг бурчакка йўналган тўпни илиб олди. Тез орада Тюрам узоқдан бироз ноаниқ зарба йўллади. "Женоа" ҳам жим қараб тургани йўқ, Карриколь Экубаннинг узатмасига бироз улгурмади ва яқин масофадан тўпни дарвоза тўри томон йўллай олмади. Аммо, вазиятлар кўпроқ узоқ масофадан зарбалар берган "Интер"да бўлди, Чалханоглу ва Барелланинг зарбалари анча хавфли чиқди. "Қора-кўклар" тайм сўнггида гол уришнинг уддасидан чиқишди, Барелланинг зарбаси дарвоза устунига тегди, Арнаутович эса яқин масофадан тўпни дарвозага йўллаб қўя қолди. Аммо, бу гол таймда ягона бўлмади, қўшиб берилган 7-дақиқада Драгушан бурчак узатмасидан сўнг барчадан юқори сакради ва тўпни дарвозага аниқ йўллади.

Тайм бошида "Интер"да ажойиб вазият бўлди, Арнаутович Барелланинг кўкрак билан тўпни қолдирганидан сўнг устун ёнига тўпни йўналтирди. Бироз ўтиб Ачерби Чалханоглунинг жаримадан узатмасидан сўнг боши билан зарба берди ва Риера яхши ҳаракат қилди. Аммо, "Женоа" ҳам қараб ўтирмади, Гудмундсоннинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси жуда хавфли чиқиши мумкин эди, аммо Зоммер бу вазиятда хато қилмади. "Интер"нинг босими аста-секин пасайди, жамоа узоқдан зарбаларга таянди ва улар ҳеч қандай фойда келтирмади, "қора-кўклар" сўнгги штурмни ташкил эта олишмади. Тўлиқ адолатли дуранг, бундан эса "Женоа" хурсанд бўлиши керак.

→ ВИДЕО  Серия А. "Женоа" – "Интер" 1:1 


Дженоа

Раду Драгусин - 45'

Серия А . 18-тур

29/12/2023, 23:45

1
:
1
Тугади

Интер М

Марко Арнаутович - 42'

Стадион: Stadio Luigi Ferraris, 33249 томошабин

Бош ҳакам: Daniele Doveri

45'
90'
45'  Раду Драгусин
45'  Альберт Гудмундссон
46'  Кони Де Винтер (Йохан Васкес)
56'  Альберто Джилардино
61'  Калеб Экубан (Матео Ретегуи)
61'  Кевин Стротман (Руслан Малиновский)
67'  Альберт Гудмундссон
69'  Раду Драгусин
78'  Аарон Кариколь (Жуниор Мессиас)
42'  Марко Арнаутович
71'  Марко Арнаутович (Алексис Санчес)
77'  Николо Барелла
78'  Николо Барелла (Давиде Фраттези)
78'  Маттео Дармиан (Дензел Дюмфрис)
85'  Генрих Мхитарян
90'  Генрих Мхитарян (Дэви Классен)
90'  Ян-Аурель Биссек (Бенжамен Павар)


"Кальяри" ва "Эмполи" ўйинида ғолиб аниқланмади



Меҳмонлар ўйинни фаол бошлашди, 12-дақиқадаёқ Мальдини Капуто тўпни қолдирганидан сўнг яхши позициядан дарвозага аниқ йўл топа олмади. Бироз ўтиб Капутонинг ўзи жарима майдончаси ташқарисидан хавфли зарба берди. Узоқ вақт фаоллик кўрсатмаган "Кальяри" эса тайм сўнггида жонланди. Бурчакдан узатмадан сўнг Гольданига хавфли зарба берди, тайм сўнггида эса Прат узоқдан кучли зарба билан ўз омадини синаб кўрди.

Гольданига 2-тайм бошида ҳам хавфли вазият юзага келтирди, бу сафар жарима зарбасидан берилган узатмадан сўнг, аммо Каприле бурчакка йўналган тўпни олиб чиқишга муваффақ бўлди. "Кальяри" босим ўтказишда давом этди, жамоа айниқса стандартларда хавфли эди. Виоли 40 метрлардан тўпни тўққизликка ажойиб киритди, аммо гол Паволеттининг Каприлега тўп учун ўйнаш пайтида унга ҳалақит бергани учун бекор қилинди. "Эмполи" ҳам қараб ўтиргани йўқ, Скуффет Маленинг зарбасаидан сўнг тўпни яқин бурчакдан олиб чиқди. Тайм сўнггида муҳим вазият Виолига нисбатан жарима майдончаси ичида ишлатилган фол бўлди, жабрланган ўйинчининг ўзи пенальти тепишга қарор қилди, аммо Каприлени алдай олмади. Таймнинг сўнгги дақиқасида Виолининг пасидан сўнг Петанья хавфли зарба берди, аммо форвард дарвоза томон йўл топа олмади. Якунда, икки жамоани ҳам қониқтирмаган дуранг қайд этилди.

Кальяри

Серия А . 18-тур

30/12/2023, 18:00

0
:
0
Тугади

Эмполи

Стадион: Unipol Domus, 16125 томошабин

Бош ҳакам: Fabio Maresca

45'
90'
29'  Джанлука Лападула
44'  Габриэле Дзаппа
46'  Джанлука Лападула (Зиту Лувумбу)
66'  Бенито Николас Виола
82'  Бенито Николас Виола
89'  Бенито Николас Виола (Марко Манкозу)
89'  Ибрагим Сулемана (Гаэтано Ористанио)
89'  Леонардо Паволетти (Андреа Петанья)
90'  Пауло Ацци (Якуб Янкто)
29'  Юссеф Малех
46'  Юссеф Малех (Симоне Бастони)
60'  Симоне Бастони (Филиппо Раноккья)
60'  Даниэль Мальдини (Эммануэль Кварцин Гьяси)
64'  Либерато Какаче
73'  Франческо Капуто (Маттео Кансельери)
80'  Себастьян Валюкевич
84'  Виктор Коваленко (Ардиан Исмайли)


"Ювентус" "Рома" устидан ғалабага эришмоқда



3-дақиқада "Рома"да ажойиб имконият бўлганди, аммо Шенсни Кристантени ҳаводан берган зарбасини қайтарди. Бунга жарима майдончаси ичида ҳимоячини алдаган Влахович хавфли зарбаси билан жавоб берди. Бироз ўтиб якка дриблингдан сўнг Йилмаз кучли зарба берди, аммо тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. "Рома" эса бунга Дибаланинг айёрона зарбаси билан жавоб берди, футболчининг оёқ учида берган зарбаси узоқ бурчакка йўналди. Аммо, тайм сўнггида мезбонлар устунлик қилишди. Костичнинг зарбаси тўрга кириб кетаётганди, аммо Ндика ақлбоварқилмас ҳаракатлари билан уни чизиқ устидан олиб чиқди.

"Кекса синьора" тайм бошида гол уришнинг уддасидан чиқди, Влахович айёрона бешлик паси билан Рабьони топди, у эса тўни дарвозабоннинг ёнидан йўналтирди. "Рома" фаоллашди, аммо вазиятлар яратиш билан қийинчилик бўлди, "кекса синьора" мудофааси ажойиб ишлади. Дибалада яхши имконият бўлди, аммо Шенсни унинг узоқдан берган зарбани бартараф этди. "Ювентус"да ҳам имкониятлар бўлди, Маккени Кьезанинг узатмасидан сўнг қулай вазиятдан тўғри дарвозабон томонга зарба берди. "Жалоросси"нинг якуний штурмни уюштириши амалга ошмади, шундай қилиб "Ювентус" муҳим ғалабага эришди ва етакчиликка яқинлашди.

→ ВИДЕО  Серия А. "Ювентус" – "Рома" 1:0

Ювентус

Адриен Рабьо - 47'

Серия А . 18-тур

30/12/2023, 23:45

0
:
1
Тугади

Рома

Стадион: Allianz Stadium, 41503 томошабин

Бош ҳакам: Simone Sozza

45'
90'
47'  Адриен Рабьо
47'  Душан Влахович
66'  Кенан Йылдыз (Федерико Кьеза)
76'  Филип Костич (Сэмюэл Илинг-Джуниор)
76'  Душан Влахович (Аркадиуш Милик)
77'  Мануэль Локателли
90'  Уэстон Маккенни (Даниэле Ругани)
64'  Эдуардо Бове (Лоренцо Пеллегрини)
68'  Леандро Паредес
74'  Леандро Паредес (Стефан Эль-Шаарави)
80'  Никола Залевский (Сердар Азмун)


"Лацио" "Фрозиноне"ни мағлуб этди



"Бургутлар" ўйинга кириб олишлари узоқ вақтни олди ва 30-дақиқага келибгина дарвоза томон илк аниқ зарба берилди, Цаканьи жарима зарбасидан Туратини текшириб кўрди. "Фрозиноне" қайсидир муддатларда ҳатто яхшироқ кўринди, Романьоли бурчак тўпидан сўнг хавфли зарба берди. "Лацио" тайм сўнггида барибир қўшди, аммо ўша Цаканьининг узоқдан ва ноаниқ зарбаларидан бошқа эсда қоларли ҳеч нарса содир бўлмади.

Гендузи биринчи таймдан сўнг ўз жарима майдончаси ичида қўл билан ўйнади, тўпга эса Соуле яқинлашди ва ҳисобни очди. Бу "бургутлар"ни жонлантирди ва улар янада кўпроқ меҳмонларга босимни оширишди. Буларнинг якуни Исаксеннинг узатмасидан сўнг Кастельяноснинг барчадан баланд сакрашига ва тўпни дарвоза тўриги киритишига олиб келди. 2 дақиқа ўтар тўмас улар ролларни алмашиб олишди, Кастельянос тўпни ўзига қулай бўйсундириб Исаксенга яхши узатма берди, у эса тўпни узоқ бурчакка аниқ йўллади. "Фрозиноне" устунликни ўз қўлига олишга ҳаракат қилди, аммо ҳужумда "бургутлар"дан тезроқ ҳаракат қилишнинг уддасидан чиқилмади, барчаси Габбароннинг бурчак узатмасидан кейинги тартибсизлик оқибатида унга келган тўпни дарвозага киритганида якунланди. Ўйин сўнггида Педро Исаксенга ажойиб паст берди, у эса тўпни ўзига тўғри бўйсундира олмади ва дубль қилиш имкониятини йўқотди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам "Лацио" муҳим ғалабага эришди ва жадвалдаги ишларини тўғирлаб олди, аммо "Фрозиноне"нинг ҳам хафа бўлишига ҳожат йўқ, клуб маълум бир қисмларда ажойиб ўйнади.

→ ВИДЕО  Серия А. "Лацио" – "Фросиноне" 3:1

Лацио

Валентин Кастельянос - 70', Густав Исаксен - 72', Патрик Габаррон - 84'

Серия А . 18-тур

29/12/2023, 23:45

1
:
3
Тугади

Фросиноне

Матиас Суле - 58'

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 40000 томошабин

Бош ҳакам: Ermanno Feliciani

45'
90'
46'  Фелипе Андерсон (Густав Исаксен)
54'  Лука Пеллегрини (Эльсеид Хюсай)
56'  Патрик Габаррон
57'  Маурицио Сарри
66'  Даити Камада (Матиас Весино)
70'  Валентин Кастельянос
70'  Густав Исаксен
72'  Густав Исаксен
72'  Валентин Кастельянос
78'  Густав Исаксен
84'  Патрик Габаррон
86'  Маттиа Дзакканьи (Педро Родригес)
86'  Николо Ровелла (Данило Катальди)
90'  Данило Катальди
58'  Матиас Суле
74'  Мемех Калеб Околи
75'  Кайо Хорхе (Валид Кеддира)
75'  Абду Харруи (Джузеппе Касо)
78'  Энцо Барренечеа
79'  Лука Гарритано (Георгий Квернадзе)
89'  Марко Брешанини (Мехди Бурабия)
89'  Матиас Суле (Марвин Куни)


"Милан" "Сассуоло"дан кучлироқ



"Россонери" ўйинни анча фаол бошлади, Консильи 4-дақиқада Рейдерснинг узоқдан берган зарбасини қийинчиликсиз бартараф этди. Тез орада яна у тўпни дарвоза устуни ёнига йўналтирди, бироз ўтиб эса Консильи Бенассернинг узоқдан берган зарбасидан сўнг жамоасини голдан қутқарди. "Милан" ҳужум қилишда давом этди, "Сассуоло" эса тайм сўнггига келибгина жонланди, Берарди узоқдан хавфли зарба йўллади. "Нороверде" бундан ортиғини қилолмади.

Аммо, меҳмонлар танаффусдан сўнг бир нечта ўткир вазиятлар ҳосил қилишди, айниқса Тольяннниг ўрта масофадан берган зарбаси хавфли бўлди. "Милан" ўз вақтида гол урди, Бенассер ажойиб паси билан жарима майдончаси ичида Пулишични топди ва америкалик бир тегиниш билан тўпни дарвозабоннинг ёнидан ўтказди. "Сассуоло" шундан сўнг фаолроқ ўйнашни ва кўпроқ вазиятлар яратишни бошлади, айниқса Лорьентнинг Берарди билан девор ўйинидан кейин берган зарбаси ажойиб чиқди. "Милан" ҳам қараб тургани йўқ, бурчак зарбасидан сўнг 2-темп билан узоқдан Флоренци зарба берди ва узоқ тўққизликка бирозгина аниқлик етишмади. "Нероверди" якуний штурмни уюштира олмади, аксинча "Милан" 2-голга яқинроқ келди, аммо Чуквезе яхши позициядан дарвозага йўл топа олмади. Натижада, "Милан" муаммоли таркиб билан ҳам муҳим ғалабага эришди ва таътилга ажойиб кайфиятда кетадиган бўлди.

→ ВИДЕО  Серия А. "Милан" – "Сассуоло" 1:0

Милан

Кристиан Пулишич - 59'

Серия А . 18-тур

30/12/2023, 21:00

0
:
1
Тугади

Сассуоло

Стадион: San Siro, 70385 томошабин

Бош ҳакам: Livio Marinelli

45'
90'
59'  Кристиан Пулишич
59'  Исмаэль Беннасер
63'  Исмаэль Беннасер (Ясин Адли)
63'  Оливье Жиру (Лука Йович)
74'  Рубен Лофтус-Чик (Kevin Zeroli)
81'  Рафаэл Леау (Самуэль Чуквуэзе)
82'  Симон Кьер (Jan-Carlo Simic)
46'  Мартин Эрлич (Руан Нетто)
65'  Недим Байрами (Кристиан Вольпато)
70'  Доменико Берарди (Саму Кастильехо)
88'  Саму Кастильехо
89'  Арман Лорьянте (Самуэле Мулаттьери)
89'  Кристиан Торстведт (Эмиль Конрадсен Цейде)


Шунингдек:

"Наполи" "Монца" билан дурангга имзо чекди

"Аталанта" "Лечче"ни мағлуб этди

"Фиорентина" "Торино"дан устун келди.


Сергей Румянцев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика