UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  3 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   6 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  3 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  41 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2

Фарҳод Сафаров: "Биз айни пайтда натижа кўрсатишимиз керак" Янгиликлар

Фарҳод Сафаров: "Биз айни пайтда натижа кўрсатишимиз керак"

Олий лига 22-турида "Обод" жамоаси ўз майдонида "Навбаҳор"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйиндан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманида "Обод" жамоаси директори Фарҳод Сафаров иштирок этди.

"Ўйин биз учун қийин ўтди, сабаби анчадан буён ғалаба нималигини билмай келаётган эдик. Учрашув бошидаёқ Тимур Ҳакимов тўп киритгани йигитларга қўшимча ишонч бағишлади. Футболчилар танаффусда берилган кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Бугунги ўйиндан қониқдик", - дея сўз бошлади Ф.Сафаров.

- Нима учун бугун захира ўриндиғида Жафар Ирисметов йўқ эди?
- Жафар Ирисметов ўйиндан 2 соат олдин ҳам базада биз билан бирга эди. Афсуски, соғлиғи бироз ёмонлашгани боис унга жавоб бердик. Насиб қилса, кейинги ўйинларда у захира ўриндиғида бўлади ва ўйинчиларимизга ўзи бевосита кўрсатмалар бериб туради. Бугунги ўйинга ҳам жамоани Ирисметов тайёрлаган.

"Ҳозир жамоа бироз қийин ҳолатда, сабаби охирги ўрин бизни қониқтирмайди. Шунинг учун ҳам кўпроқ ҳужумга эътибор беришга ва гол уришга интилаяпмиз. Чиройли ўйин эмас, натижа тарихда қолади дейишади. Биз айни пайтда натижа кўрсатишимиз керак, бунга мажбурмиз," - дея сўзини якунлади Фарҳод Сафаров.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика