UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  0 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  0 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  16 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  12 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  4 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  16 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0

Фарҳод Нишонов 0:6 ҳақида: "Бугун бизда ҳеч нарса ўхшамади" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов 0:6 ҳақида: "Бугун бизда ҳеч нарса ўхшамади"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Арал" - "Олимпик MobiUz" (6:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Таъкидлаш жоиз, бугунги мағлубият мураббийлик фаолиятимдаги энг ёмон натижа. Бугун бизда ҳеч нарса ўхшамади. "Арал" жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман.

- Жамоа "Машъал" билан ўйинда яхши таасурот қолдирганди. Бугунги ўйин акси бўлди. Бунга қандай изох берасиз?

- Айтаяпману, бугун бизда ҳеч нарса ўхшамади. Ҳужумда, ҳимояда, яккакурашларда, умуман барчасида бой бердик. Футболчилар билан жиддий гаплашиб олиш зарур. Вазиятни таҳлил қилиб чиқамиз.

- "Олимпик MobiUz" жамоасининг мақсади қандай?

- Мақсадни улкан олганмиз. Терма жамоага муносиб номзодлар етказиб бериш, келгусида олимпия терма жамоамиз йиғинларида асосий ўзак футболчидарни етказиб бериш. Агар бугунги каби ўйнсак, натижа ҳеч қачон келмайди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
03 апр 21:57:49
Жамшид Абдусамадов
Жамоани 1-лигада уйнатиш керак эди узи билан тенг футбол академиялари билан уйнатиб академия даги болларни иктидорлиси булса кушишарди. Хозир бу болларни прога автоматически олиб чикиб юлдузли касалликка дучор киламиз мана окибатини бошланиши
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика