UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  18 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  5 20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  15 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  3 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  10 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  12 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17

Фарғонада “Водий очиқ чемпионати” мусобақаси бўлиб ўтди Янгиликлар

Фарғонада “Водий очиқ чемпионати” мусобақаси бўлиб ўтди

Фарғонада 2004-2007 йилда туғилган футболчилар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Фарғона шаҳрида 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили”га бағишлаб ҳамда кузги таътилда ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида спортнинг футбол тури бўйича 2004-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида “Водий очиқ чемпионати” мусобақаси ташкил этилди. Мазкур мусобақада БЎСМларнинг 2004-2007 йилларда туғилган футболчиларидан иборат жамоалари иштирок этдилар.



Футбол учрашувлари Халқаро Футбол Ассоциацияси (ФИФА) томонидан тасдиқланган футбол ўйини қоидалари асосида ташкил этилди. Мазкур мусобақа Фарғона вилояти футбол ассоциацияси томонидан тайинланган ҳакамлар бошқариб бордилар.

Футбол учрашувлари 4-9 ноябрь кунлари Фарғона шаҳар 1-БЎСМ майдонида ўтказилди. Футбол учрашувларининг ҳар бир тайми 2004 йилда туғилган болаларга 30 дақиқадан 60 дақиқа, 2007 йилда туғилган болаларга 20 дақиқадан 40 дақиқа, танаффус 10 дақиқа давомида ташкил этилди.



Мусобақада “Нефтчи” фарм клуби, “Ёшлик”, “Ипакчи”, Ҳўжамағиз, Учкўприк, Тошлоқ, Аввал, “Цементчи”, Риштон, Чимён, “Фарғона академия” каби жамолар иштирок этишди. Мусобақанинг якуний финал учрашувида “Нефтчи” ҳамда Бешариқ туманининг “Пахтакор” жамоалари куч синашдилар. Учрашувнинг асосий дақиқалари дуранг натижа билан якунлангач, регламентга кўра пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Пенальтилар сериясида Ойбек Абдуллаев мураббийлигидаги “Нефтчи” жамоаси  5:4 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.



Мазкур футбол мусобақасида 1-ўрин “Нефтчи”, 2-ўрин Бешариқ туманининг “Пахтакор” жамоаларига насиб этган бўлса, барча учрашувларда ажойиб ўйин намойиш этиб, яхши таасурот қолдирган Фарғона шаҳрининг “Ёшлик” жамоасига 3-ўрин насиб этди. Мусобақа якунида тақдирлаш маросими ўтказилди ва ғолиб ва совриндорларга I, II, III даражали диплом, медал, кубок ва қимматбаҳо совғалар топширилди.



Бекзод Толибов, Фарғона шаҳридан “Championat.asia” учун махсус.                  


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика