Фарғона “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” мусобақасида 15та клуб иштирок этади

Narzulla Saydullayev
21 янв 2017, 15:28
Янги мавсумга тайёргарлик олиб бораётган “Машъал” жамоаси Фарғона “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” мусобақасида қатнашади.

Фарғона “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”да вилоятимиздаги Биринчи ва Олий лига вакилларидан ташқари Наманган вилоятидан “Навбахор” ва “Норин” жамоаси, Андижон вилоятидан “Андижон” ва “Уздонгжу” жамоаси ва қўшни Қирғизистон Республикасидан "Олой" жамоалари иштирок этади.

Баҳслар  27 январь куни старт олади. Бизга берилган маълумотларга қараганда, жорий йилги мусобақада 15 та жамоа иштирок этади. Булар,

1.“Нефтчи”,
2.“Қўқон-1912”,
3.“Навбаҳор”,
4.“Машъал” (Муборак),
5.“Олой” (Қирғизистон),
6.“Андижон”,
7.“Ўз Донг Жу”,
8.“Норин”,
9.“Цементчи”,
10.“Ёзёвон Лочинлари”,
11.“Истиқлол”
12.“Тошлоқ”.
13.“Нефтчи-2”,
14.“Қўқон-1912-2”
15.“Цементчи-2”,

Жамоалар қайси гуруҳда ўрин олиши ва учрашувлар жадвали яқин орада ўтказиладиган қуръа натижаларидан кейин маълум бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz