UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  3 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  0 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  5 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1

Фақатгина олдинга! - Сульшернинг ғоялари иш бермоқда Янгиликлар

Фақатгина олдинга! - Сульшернинг ғоялари иш бермоқда

Оле-Гуннар Сульшер "Манчестер Юнайтед"даги келаси режалари ҳақида гапирди.

Бир ҳафта олдин "Сити"га қарши баҳсда 28 фоиз вақт давомида тўпга эгалик қилган бўлса-да, Сульшер жамоада тўпни ушлаб туриш орқали жамоани қуришни истамоқда.

Бу жамоанинг ўтган 11 ўйинида яққол сезилишни бошлади. Энди эса мавсум коронавирус эпидемияси сабабли тўхтатилди.

Сульшер қишда олиб келган Бруну Фернандеш ҳамда Одион Игало ҳам жамоанинг ўйинини янада эффективлаштирди ва энди норвегиялик мутахассис жамоанинг ўйини янада ёқимлироқ бўлишига ишонмоқда.

"Тўп оёғига тушганидан кейин футболчилар тўпдан максимал равишда фойдали фойдаланишларини доимо талаб қиламан. Паслар олдинга, ҳаракатлар олдинга. Жамоа шундай ўйнаши керак.

"Сити"га қарши ўйнаш биз учун жуда оғир. Агарда улар бизга тўпни 70 фоиз вақт давомида ушлаб туришимизга қўйиб беришса, буни тўғри қабул қилардим. Албатта, улар бунга кўнишмайди. Бироқ айрим жамоалар борки, тўпни рақибига ташлаб қўяди ва ўз имкониятини кутади. Бироқ бизда тўпсиў ҳам ажойиб тарзда ҳаракатланадиган футболчилар етарлича.

Масалан, Одион Игало биздаги бир неча камчиликларни ёпиб берди. Шундай типдаги ҳужумчи бизнинг ўйин услубимизга мос тушарди. Албатта, биз ривожланишимиз ва ўсишимиз керак. Мен жамоа ўйинни назорат қилиб, тезкор ҳужумга ўтишини истайман", - деди Сульшер.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика